Тошкентда ИИО ҳодимлари аёлни уйидан куч ишлатиб олиб кетди

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида Ички ишлар органи ҳодимлари ва фуқаролар ўртасидаги можаро акс этган тасвирлар тарқалди. Шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

Кадр: Telegram

Қайд этилишича, 10 август куни Н.Б. ва З.А. Шайхонтоҳур тумани Жангоҳ мавзесида жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан ўзаро жанжаллашиб, жамоат тартибини бузишган.

Ҳолат юзасидан ўтказилган текширув жараёнида фуқаро Н.Б. чақирилган вақтда ички ишлар органлари ходимининг ИИБга кўрсатилган муддатда келиш тўғрисидаги қонуний талабларини бажармаган. Юқоридаги ҳолат юзасидан фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик) ва 194-моддаси (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган ва кўриб чиқишлик учун жиноят ишлари бўйича туман судига тақдим этилган.

Шунингдек, Н.Б. бир неча маротаба суд томонидан чақиртирилган бўлишига қарамасдан сабабсиз суд мажлисига келмаганлиги сабабли уни мажбурий келтириш қарори чиқарилган.
Жорий йилнинг 9 сентябрь куни фуқаро Н.Б. Ички ишлар органи ходимлари томонидан мажбурий тартибда судга олиб кетилаётганлиги ҳолати видеода акс этган.

Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани суди томонидан фуқаролар Н.Б. ва З.А.ларга нисбатан 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Ходимларнинг ҳаракати юзасидан прокуратура томонидан текширув ўтказилаётгани маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижонда ИИБ ходими журналистга куч ишлатиб, телефонини олиб қўйгани ҳақида хабар қилинганди. Шунингдек, Футбол бўйича Осиё кубоги доирасидаги Ўзбекистон–Ироқ ўйинида журналист ички ишлар ходимлари томонидан калтаклангани ҳақида хабар тарқалганди. Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби ҳолат юзасидан изоҳ берган.

Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Жамият23:37 | 27.9.22
Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди