Тошкентдаги талабалар учун уч минг ўринли ётоқ жойлари тайёрланди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан Tashkent Indeks савдо мажмуасида талабалар учун ётоқ жойлар тайёрланмоқда. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, шаҳар ҳокимлиги томонидан режа қилинганидек, мавжуд эҳтиёж учун қарийб уч минг ўринли жой ҳозирланиб, 18 сентябрь куни уларга 600 дан ортиқ талаба-қиз жойлаштирилган.

Шунингдек, талаба-қизлар ва уларнинг яқинлари дастлаб мажмуадаги шарт-шароитни кўздан кечириб, бу ишларга бош-қош бўлган шаҳар ҳокимлиги масъулларига ўз миннатдорликларини билдиришган.

Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати

Эҳтиёждан келиб чиқиб, ётоқ ўринларни ошириш ва уларга талабаларни жойлаштириш ишлари давом эттирилиши маълум қилинган.

Аввалроқ Ўзбекистонда 2022/23 ўқув йилида турар-жойга муҳтож талабаларнинг қанчаси ётоқхона билан таъминлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, 1-босқич талабалари қачондан ётоқхонага жойлашиши маълум қилинганди.

Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Жамият16:28 | 1.10.22
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Жамият15:34 | 1.10.22
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Россия АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги резолюция лойиҳасига вето қўйди
Жаҳон15:31 | 1.10.22
Россия АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги резолюция лойиҳасига вето қўйди