Хоразмда 24 ёшли аёл туғруқхонада вафот этди

Хоразм вилояти Янгибозор туман тиббиёт бирлашмаси туғруқ комплексида аёл шифокорларнинг айби билан вафот этгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Вилоят прокуратураси ҳолат юзасидан муносанбат билдирди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, туман тиббиёт бирлашмаси туғруқ комплексида Ширинқўнғирот қишлоғи, «Очанқалъа» маҳалласида яшаган 24 ёшли Г.Б. қиз жинсли чақалоқ туққан ва туғруқдан кейин қон кетиш кузатилгач, унда бачадон ортиғи билан олиш жаррохлик амалиёти ўтказилган.

Жаррохлик амалиётидан кейин Г.Б. 13 сентябрь куни Республика шошилинч тез-тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиалига ўтказилган ва кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, 14 сентябрь куни филиалнинг жонлантириш бўйлимида вафот этган.

Шунингдек, аёлнинг ўлими сабабини аниқлаш юзасидан суд – тиббий экспертизаси ҳамда унга кўрсатилган тиббий ёрдамнинг тўғри ёки нотўғрилигини аниқлаш юзасидан комиссиявий суд – тиббий экспертизаси, шунингдек Г.Б. вафоти бўйича шифокорларнинг ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Янгибозор туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилаётгани маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда шифокорларнинг айби билан ҳомила ўлик туғилгани ҳақида хабар тарқалгани маълум қилинганди. Аёлнинг қайнонаси келинида 9 ой давомида ҳеч қандай муаммо кузатилмаганини ва касаллик тарихини сўраганида шифокорлар талашганини, оқибатда ҳужжат йиртилиб кетганини таъкидлаган.

Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
Жамият10:17 | 6.10.22
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Жаҳон9:33 | 6.10.22
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Татаристонда 11-синф қиз «военкомат»га ўт қўймоқчи бўлди
Жаҳон8:42 | 6.10.22
Татаристонда 11-синф қиз «военкомат»га ўт қўймоқчи бўлди
Ўзбекистонда 6 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 6.10.22
Ўзбекистонда 6 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди