Зеленский Россияни Жанубий Украина АЭСни ўққа тутишда айблади

Украина президенти Владимир Зеленский 19 сентябрга ўтар кечаси Россия қўшинлари Николаев вилоятидаги Жанубий Украина АЭСини ўққа тутганини маълум қилди.

Фото: «РТ»

Зеленский ўзининг Telegram’даги каналига ўққа тутиш жараёни тасвирланган видео ва ҳодиса оқибатларининг суратларини жойлаган.

«Николаев вилояти. Кечаси Жанубий Украина атом электростанциясига ракета келиб тушди. Қисқа муддатли электр энергияси узилиши кузатилди. АЭС ҳудудидаги биноаларнинг ойналарига шикаст етган. Босқинчилар яна ўқ узмоқчи эди, аммо атом станцияси нима эканини унутиб қўйди. Россия бутун дунёни хавф остида қолдирмоқда. Кеч бўлмасидан уни тўхтатишимиз керак», — деб ёзади Зеленский.

Украина «Энергеатом» корпорацияси маълумотларига кўра, тунги ўқ узишлар оқибатида Жанубий Украина энергокомплекси таркибига кирувчи Александровский ГЭСининг битта гидроагрегати, шунингдек, учта юқори вольтли электр узатиш линияси ўчиб қолган.

Фото: Telegram / Zelenskiy
Фото: Telegram / Zelenskiy

Ҳозирда атом станциясининг барча учта энергоблоки штат режимида ишламоқда. АЭС ходимлари орасида жабрланганлар йўқ.

Аввалроқ БМТ гуруҳи Запорожье атом электр станциясини ҳимоя қилиш учун Украинага жўнаб кетгани, Пентагон Украина Қуролли кучлари самарадорлигини баҳолагани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Россия президенти Владимир Путин Германия канцлери Олаф Шольц билан телефон орқали мулоқотда Запрожье АЭСининг хавфсизлигига оид масалани муҳокама қилган эди.

Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Жаҳон8:11 | 26.9.22
Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 26.9.22
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Жамият22:34 | 25.9.22
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Жамият21:24 | 25.9.22
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Жамият, Тошкент ш.20:19 | 25.9.22
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди