АҚШ афғон самолётларини Тошкент ва Душанбега бериш ниятида — ОАВ

АҚШ Ўзбекистон ва Тожикистон Афғонистондаги террорчиларга қарши курашда ёрдам бериши учун олдинги афғон ҳукумати учун мўлажлланган 46 та ҳарбий самолётни Марказий Осиё республикаларига бериш бўйича музоакаралар ўтказмоқда. Бу ҳақда «Politico» нашри хабар берди.

Фото: «AP Photo»

Гап Афғонистон Ҳарбий-ҳаво кучларининг учувчилари «Толибон» Кобулни эгаллаганидан кейин Ўзбекистон ва Тожикистонга олиб ўтган самолётлар ҳақида кетмоқда. Улар орасида «C-208» самолётлари, «А-29 Super Tucano» штурмовиклари, «Mi-17», «Mi-25» ва «UH-60 Black Hawk» вертолётлари бор.

«Толибон» томони бир неча бор мазкур транспорт воситаларининг қайтарилишини талаб қилган. Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматининг версиясига кўра, ушбу техникалар АҚШга тегишли ва уларни қайтариш мумкин эмас.

«Politico» манбасининг айтишича, Вашингтон самолётлардан Америка ҳарбийлари йўқ минтақадаги ўрнини мустаҳкамлашда «ричаг сифатида» фойдаланиш ниятида.

Материалда таъкидланишича, АҚШ Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматига Афғонистондаги терроризмга қарши курашда норасмий кўмак бериши учун бир нечта жанговар машиналарни беришни режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, январь бошларида «Толибон» Ўзбекистонни Афғонистон ҳукумати қулаганидан кейин афғон учувчилари у ерга олиб ўтган самолётларни қайтаришга чақирганди. Шунингдек, «Толибон» ҳаракати афғон учувчилари томонидан қўшни давлатларга ўғирлаб кетилган бир қанча самолётларни қайтаришга муваффақ бўлгани ҳақида хабар берилганди. Август ўрталарида эса Россия афғон ҳарбийлари Ўзбекистон ва Тожикистонга олиб ўтган юзга яқин самолёт ва вертолётлар Украинага ўтишини хоҳламаслигини билдирган.

Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Жамият16:28 | 1.10.22
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Жамият15:34 | 1.10.22
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Россия АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги резолюция лойиҳасига вето қўйди
Жаҳон15:31 | 1.10.22
Россия АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги резолюция лойиҳасига вето қўйди