Ашхободда президентнинг қариндошларига тегишли ресторанлар бузиб ташланмоқда

Туркманистон президентининг қариндоши Ибабекир Бекдурдиевга тегишли Ашхободдаги «Botanical Garden» ва «Georgia» ресторанларини бузиб ташлаш бошланди, деб хабар беради «Turkmen.News».

Ашхободдаги «Botanical Garden» боғи
Фото: «Turkmen.News»

Маълум қилинишича, бир неча кун олдин ресторанлардан мебеллар олиб чиқиб кетилган, ҳозирда эса бинонинг демонтаж ишлари бошланган. 8 сентябрь куни «Botanical Garden» офитсанти ҳамкасбларига пичоқ билан ташланиб қолган.

Маълумотларга кўра, ресторанларни бузиб ташлаш ташаббуси шахсан Сердар Бердимуҳамедовнинг ташаббуси ҳисобланади.

«Президент дарғазаб эди. Биринчидан, ресторан Ботаника боғи ҳудудида эди — бу тақиқланган. Иккинчидан, содир бўлган кўнгилсиз ҳодиса ҳақидаги янгиликлар интернетда тарқалди, ваниҳоят учинчидан, президент қариндошларининг исми яна салбий тусда оммага тарқалди», — дейди нашр манбаси.

Ибабекир Бекдурдиев (лақаби «Гуга») Гурбангули Бердимуҳамедовнинг опасини қизи Огулшекер Довлатовага уйланган. «Botanical Garden» ва «Georgia» ресторанлари Бекдурдиевнинг дўсти — Максим Швидко номида, аммо уларнинг асл эгаси «Гуга» ҳисобланади. Ресторанлар Ашхободда машҳур бўлган. Хусусан, «Georgia»нинг бош ошпази Грузиядан таклиф қилинган мутахассисдир.

Ботаника боғи ҳудудидаги «Botanical Garden» ресторани
Фото: «Turkmen.News»

Таъкидланишича, Ибабекир Бекдурдиевнинг Ашхободда яна бир нечта умумий овқатланиш масканлари бор, «Mandarin», «Melbourne» ва «Melbourne Burger», «Chocolate» клуби, шунингдек, етказиб бериш билан шуғулланувчи «Arassa Deniz» корхонаси.

«Бу ‘Гуга’нинг обрўсини кўпроқ президент кўз ўнгидаги туширди. Энди у панада ўтиб, ҳеч кимнинг кўзига ташланмай юради, аммо вақт ўтиши билан ушбу воқеалар унутилади ва ҳаммаси олдингидек бўлади», — дейди манба.

8-сентабрь куни Сухан исмли офицант алкоголь ёки гиёҳванд модда таъсирида пичоқ билан ошпаз ҳамда фаррош аёлларга ташланган. Шундан кейин у бинодан югуриб чиқиб, такси остига кириб кетган. Сухан пичоқ билан таксичига ҳам шикаст етказган. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, жабрланувчиларнинг икки нафаи ҳалок бўлган, уларнинг кимлиги — очиқланмаган.

Аввалроқ Туркманистон президенти аммасини Миллий Қизил ярим ой жамияти директори лавозимидан бўшатгани тўғрисида хабар берилганди. Унинг лавозимдан четлатилишига Сердарнинг амакиваччаси Шомурод Режепов билан ёмон муносабатда бўлгани сабаб қилиб кўрсатилган.

Ўзбекистонда илк бор робот-жарроҳ ёрдамида мураккаб амалиёт ўтказилди
Жамият, Тошкент ш.15:08 | 28.9.22
Ўзбекистонда илк бор робот-жарроҳ ёрдамида мураккаб амалиёт ўтказилди
«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Жамият14:46 | 28.9.22
«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Жамият14:16 | 28.9.22
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади