Бугун оқшоми. Ариқдан оқаётган қон, ишдан олинган ҳокимлар, самосуд қилинган талаба, ҳижобини ёқаётган аёллар.

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести.

Қашқадарёда 50 га яқин бола бола заҳарлангани айтилди

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги боғчада 50 га яқин болалар овқатдан заҳарлангани тўғрисида тарқалган хабарларга Мактабгача таълим вазирлиги муносабат билдирди.

Фото: Bugun.uz

Таъкидланишича, вилоят юқумли касалликлар шифохонасининг 7-бўлимига Қарши шаҳри «Қўрғонча» МФЙда яшовчи, 32-Давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси Х.Ш. ўткир диария ташҳиси билан ётқизилган. Беморда ич кетиш, холсизлик, кўнгил айниши, иситма кўтарилиши белгилари кузатилган. Ҳозирда унинг аҳволи яхшилиги ва даво муолажалари ўтказилаётгани маълум қилинган.

Хатда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Қарши шаҳар бўлими бўлимга мазкур ташкилотда тарбияланаётган болалар ўртасида овқатдан заҳарланиш ҳолати бўйича тезкор хабарнома келиб тушмаганлигини билдирган.

Эронда полиция идорасидан ҳижобини нотўғри ўраган аёлнинг ўлиги чиқиши ортидан намойишлар бошланиб кетди.

Эронда Маҳса Амини исмли 22 ёшли аёл ҳижобини нотўғри ўраган аёл полиция томонидан куч ишлатиб полиция идорасига олиб кетилганидан сўнг вафот этди. Эрон ҳукумати аёлнинг ўлимига юрак хуружи сабаб бўлганини иддао қилмоқда. Унинг ўлими мамлакат бўйлаб намойишлар тўлқинига сабаб бўлди.

Фото: «The Times of Israel»

Таъкидланишича, намойишчилар «йўқолсин диктатор» ҳайқириқлари билан чиқишган. Бир қанча фаол аёллар ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ҳижобларини ёқиб, сочларини кесиб ташлашди. Бу ҳатто Гарри Поттернинг «онаси» Жоан Роулингнинг ҳам эътиборини тортди.

Намойишчилар губернаторнинг офиси қаршисида чиқиш қилганидан сўнг уларга нисбатан кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланилган. Эрон ҳукумати «хавфли жиноятчилар»га қарши тергов ҳаракатларини бошлади. Энди уларни 10 йиллик қамоқ жазоси кутмоқда.

Хоразмда 24 ёшли аёл туғруқхонада вафот этди

Хоразм вилояти Янгибозор туманида 24 ёшли аёл шифокорларнинг хатоси билан туғруқхонада вафот этгани айтилди. Вилоят прокуратураси бунга муносабат билдирди.

Фото: Bugun.uz

Қайд этилишича, туман тиббиёт бирлашмаси туғруқ комплексида Ширинқўнғирот қишлоғи, «Очанқалъа» маҳалласида яшаган 24 ёшли Г.Б. қиз жинсли чақалоқ туққан ва туғруқдан кейин қон кетиш кузатилгач, унда бачадон ортиғи билан олиш жаррохлик амалиёти ўтказилган.

Жаррохлик амалиётидан кейин Г.Б. 13-центябр куни Республика шошилинч тез-тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиалига ўтказилган ва кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, 14-центябр куни филиалнинг жонлантириш бўйлимида вафот этган.

Шунингдек, аёлнинг ўлими сабабини аниқлаш юзасидан суд – тиббий экспертизаси ҳамда унга кўрсатилган тиббий ёрдамнинг тўғри ёки нотўғрилигини аниқлаш юзасидан комиссиявий суд – тиббий экспертизаси, шунингдек Г.Б. вафоти бўйича шифокорларнинг ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Янгибозор туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилаётгани маълум қилинган.

Тошкентда талаба қиз самосуд қилинди

Тошкент давлат педагогика университетида талаба қизлар жанжаллашаётгани акс этган тасвирлар бўйича университет масъуллари муносабат билдирди. Маълум қилинишича, университетда таҳсил олувчи талаба қиз Ю.Р га Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидан ота-онаси Ж исмли ҳайдовчи орқали икки марта жўнатма бериб юборишган.

Жўнатма эгасига топширилаётган вақтда ҳайдовчининг аёли ҳам унинг ёнида бўлган ва бир неча кундан кейин қизнинг университетига бориб, уни эрининг жазмани деб гумон қилгани учун ўша ерда самосуд қилган. Талаба қиз ҳолат бўйича Ички ишлар идораларига арз қилган.

Президент 14 та туман ҳокими ишдан олди

Шавкат Мирзиёев 19-центябр куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Шаҳрисабз, Яккабоғ, Қамаши, Касби, Косонсой, Тўрақўрғон, Арнасой, Кармана, Ургут, Шеробод, Олтинсой, Гулистон, Янгийўл, Хива туманлари ҳокимларини ишдан олди.

Фото: Президент ахборот хизмати

Маълум қилинишича, 2022 йил бошидан Самарқанд – 900 минг, Фарғона – 850 минг, Андижон – 650 минг ички сайёҳларни қабул қилди. Лекин, айрим вилоят, туман ва шаҳарлар натижалари яхши эмаслиги қайд этилган. Сирдарёга – 151 минг, Навоийга – 262 минг, Жиззахга – 275 минг ички сайёҳ ташриф буюриб, бу уларнинг салоҳиятидан анча кам бўлган.

«Четдан келган туристлар учун кўрсатилган хизматлар Қашқадарёда жуда паст бўлиб, Шаҳрисабз, Яккабоғ, Қамаши, Касби туманларида туризм хизматлари умуман кўрсатилмаган. Шу билан бирга, Жиззах, Навоий, Сирдарё, Наманган ва Сурхондарёда ҳам хорижий туристларга хизмат кўрсатишдан тушумлар қолган ҳудудлардан анча орқада. Айниқса, Шеробод, Олтинсой, Косонсой, Тўрақўрғон, Арнасой, Кармана, Ургут, Гулистон, Янгийўл, Хива туманларида туризм хизматлари умуман кўрсатилмаган», — дейилади хабарда.

Шунингдек, ишларни етарли даражада ташкил этмагани учун:

— Қашқадарё вилояти ҳокими М.Азимовга ҳайфсан берилди;

— Шаҳрисабз, Яккабоғ, Қамаши, Касби, Косонсой, Тўрақўрғон, Арнасой, Кармана, Ургут, Шеробод, Олтинсой, Гулистон, Янгийўл, Хива туманлари ҳокимлари бугун ишдан олиниб, ўзгариш қилиш учун уларга уч ой синов муддати берилади.

Наманганда ариқда қон оқаётгани аниқланди

Наманган вилояти Янги Наманган тумани Ғазина кўчасидаги ариқларда қон оқаётгани юзасидан вилоят ФВБ муносабат билдирди.

Фото: Наманган ФВБ Ахборот хизмати

Маълум қилинишича, ҳолат ўрганилганида Ғазина кўчасида жойлашган қушхонадан чиқаётган чиқинди сув канализация тармоғидан тошиб, ариққа қуйилаётгани аниқланган.

«Ҳолатни бартараф этиш юзасидан ишлар ташкиллаштирилган. Ҳурматли фуқаролар мурожаат юзасидан юқоридаги холатни тўлиқ бартараф этилгандан сўнг, қўшимча маълумот тақдим этамиз», дейилади хабарда.

Бугунда қолинг. «Бугун» билан яшанг.

Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди