Бухорода ногирон-ампутантлар ўртасидаги биринчи Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди

Бухоро шаҳрида футбол бўйича 11-16 сентябрь кунлари ногирон-ампутантлар ўртасида илк бор «Мустақиллик кубоги» мусобақаси бўлиб ўтди.

Маълум қилинишича, турнир «Матонат Футбол» ногирон-ампутантлар футболини ривожлантириш Маркази томонидан InfinBANK ҳомийлигида ташкил қилинди. Чемпионатда мамлакатимизнинг барча вилоятларидан Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари иштирок этди. Финал турнирида 6 та жамоа қатнашди.

Айтилишича, ногирон-ампутантлар ўртасидаги футбол ўйини қоидаларининг ўзига хос хусусиятлари бор. Футбол майдонининг ўлчами одатдагидан фарқли равишда 60х40 метрни ташкил этади. Майдонда – бир оёғи бўлмаган ёки ҳасса таёқда ҳаракатланувчи 7 нафар футболчи, дарвозабон – бир қўли бўлмаган ёки туғма патологияси бор ўйинчи. Учрашув танаффус билан 20 дақиқадан 2 тайм давом этади. Дарвозабоннинг ҳаракати дарвозабон майдони билан чекланади, дарвозабон жарима чизиғидан ташқарига чиқа олмайди. Бундай ҳолда, ўйинчиларга қўлтиқ таёқ ёки оёқнинг ампутация қилинган қисми билан ўйнашга рухсат берилмайди, бу қоидаларни бузиш ҳисобланади.

Маълумотларга кўра, 16 сентябрь куни бўлиб ўтган кўргазмали ўйинда энг кучли футболчилар икки жамоага: Ўзбекистон 1- ва 2-рақамли терма жамоаларига бўлиниб, ўзаро муносиб ўйин кўрсатган. Ўйиннинг савияси ва сифати асосий таркибнинг устунлигини кўрсатди. Ўзбекистон 1-рақамли терма жамоаси иккинчи жамоани 9:1 ҳисобида осонлик билан «мағлуб этди». Бу билан футболчилар Туркияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига тўлиқ тайёрлигини кўрсатган.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси машғулотлар ўтказиш ва об-ҳавога мослашиш учун 23 сентябрь куни Туркияга етиб боради. Жамоа жиддий гуруҳга тушган, улар орасида Польша ва Испания жамоалари ҳам бор. Польша бўлажак жаҳон чемпионати фаворити бўлса-да, Ўзбекистон терма жамоаси беш карра жаҳон чемпиони ҳисобланади. Жамоа аҳил ва ҳар қандайрақибга қарши курашишга тайёр

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Абдужамол Шукуров ўз ҳиссиётларибилан ўртоқлашди: «Бу турнирда биз устун эдик, машғулотлар ва жаҳон чемпионатигатайёргарлик жуда яхши кетмоқда. Жамоа рақобатбардош, максимал даражадатайёрланган ва мотивацияга эга. Жамоа таркиби жаҳон чемпионлариданиборат. Биз чемпионатда осон ўйинлар бўлмаслигини тушунамиз. Умидқиламизки, ушбу жаҳон чемпионатида юқори натижага эришамиз. InfinBANKтуфайли биз Жаҳон чемпионатида қатнашиш учун аъзолик бадалини тўлайолдик. Агар ҳомий ёрдами бўлмаганида жамоа турнирга бора олмасди».

«Матонат футбол» раҳбари Рустам Меҳмонов таассуротлари билан ўртоқлашди: «30 йиллик фаолияти давомида жамоалар жуда кўп қийинчиликларга дучкелишди. Кўпинча, ресурслар ва моддий ёрдам етишмай қолади. НТТлар(нодавлат нотижорат ташкилоти) тасдиқланганидан кейин ҳомийликкўрсатишни бошлашди. Масалан, жорий турнир ва бўлажак жаҳончемпионатини InfinBANK молиялаштиради. Бу йигитларни чиндан ҳамруҳлантирмоқда, улар халқаро турнирларда юрт шарафини ғурур билан ҳимояқилишга бел боғлашган».

Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Жамият23:37 | 27.9.22
Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди