Бухородаги қўриқхонада ўрнатилган фотоқопқонга ноёб турдаги отлар тушиб қолди — фото

Давлат экология қўмитаси тасарруфидаги «Жайрон» Бухоро ихтисослашган питомнигига ўрнатилган фотоқопқон ноёб тур бўлган Пржевалский отларини тасвирга олди. Бу ҳақда Қўмитанинг ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Давлат экология қўмитаси ахборот хизмати

Қайд этилишича, ушбу тур Ўзбекистон Республикаси фаунаси учун хос бўлмаган тур ҳисобланади. Халқаро «Қизил китоб»га D мезони бўйича (EN) «Endangered» тоифасида, яъни «Йўқ бўлиб кетаётган» тур сифатида киритилган.

Фото: Давлат экология қўмитаси ахборот хизмати

Мазкур тур Бухоро ихтисослаштирилган «Жайрон» питомнигига 1987 йилда Москва ва Санкт-Петербург ҳайвонот боғларидан 2 бош олиб келинган. Дастлаб тутқунликда сақлаб кўпайтирилиб, кейинчалик 1992 йилда питомник ҳудудига қўйиб юборилган. Маълум қилинишича, 2022 йилга келиб отларнинг сони 18 бошга етган.

Фото: Давлат экология қўмитаси ахборот хизмати

«Жайрон» питомниги Қизилқум чўлининг жануби-ғарбида жойлашган бўлиб, 40 йилдан ортиқроқ вақт мобайнида бу ерда камёб жониворлар кўпайтириб келинаётгани таъкидланган.

Питомникнинг фаолияти туфайли жайронлар, қулонлар, Пржевалский отлари, бухоро тоғ қўйлари, бухоро буғулари ва бошқа жониворлар популяцияси тобора ўсиб бораётгани қайд этилган.

Шунингдек, Давлат экология қўмитаси тасарруфидаги «Судоче-Акпетки» давлат буюртма қўриқхонаси ҳудудида ўрнатилган фотоқопқонларнинг камера объектига тушиб қолган ҳайвонлар сурати ҳам эълон қилинган.

Фото: Давлат экология қўмитаси ахборот хизмати

Қўриқхона Президент қарорига асосан Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманида 280 507 гектар майдонда давлат табиатни муҳофаза қилиш муассасаси шаклидаги давлат буюртма қўриқхона сифатида ташкил этилган.

Фото: Давлат экология қўмитаси ахборот хизмати

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда «Қизил китоб»га киритилган ҳайвонлар сони 21 тага кўпайгани ҳақида хабар берилганди. Мутахассиснинг маълум қилишича, янги таҳрирдаги ҳайвонот олами бўйича «Қизил китоб»нинг ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган турлари рўйхатида 209 та тур мавжуд. Таъкидланишича, шу рўйхатга яна 21 та тур қўшимча равишда киритилди ва 12 та турнинг мақоми ўзгартирилган.

Қутқарув кемасида баскетбол ўйнаётган муҳожирлар, намойишларни бостираётган ҳарбийлар, карантиндаги шаҳар — бугун суратлари
Жаҳон23:34 | 24.9.22
Қутқарув кемасида баскетбол ўйнаётган муҳожирлар, намойишларни бостираётган ҳарбийлар, карантиндаги шаҳар — бугун суратлари
Тожикистон Бош прокуратураси қирғиз ҳарбийлари ва фуқароларига нисбатан жиноий иш қўзғатди
Жаҳон22:25 | 24.9.22
Тожикистон Бош прокуратураси қирғиз ҳарбийлари ва фуқароларига нисбатан жиноий иш қўзғатди
Бугун оқшоми. Украиналик хакерлар ҳужумига учраётган «Мир», 60 ёшида талаба бўлган маҳалла раиси, «сафарбарлик»ка қарши намойишлар
Жамият, Жаҳон21:00 | 24.9.22
Бугун оқшоми. Украиналик хакерлар ҳужумига учраётган «Мир», 60 ёшида талаба бўлган маҳалла раиси, «сафарбарлик»ка қарши намойишлар
Бухорода олти тонна пахтани яширин равишда олиб кетаётган шахслар ушланди
Жамият20:35 | 24.9.22
Бухорода олти тонна пахтани яширин равишда олиб кетаётган шахслар ушланди
Путин сафарбарлик юзасидан янги қонун имзолади
Жаҳон20:14 | 24.9.22
Путин сафарбарлик юзасидан янги қонун имзолади
Туркия БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ҳуқуқини бекор қилиш таклифи билан чиқди
Жаҳон19:42 | 24.9.22
Туркия БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ҳуқуқини бекор қилиш таклифи билан чиқди