Эрдўғон Путин урушни тезроқ тугатиш ниятида эканини маълум қилди

Россия президенти Владимир Путин имкон қадар тезкор Украина билан можарони якунлаш ниятида, Киев жанговар ҳаракатлар тўхтатилиши учун Москва билан муросага бориши керак. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон «PBS» телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

Фото: «Reuters»

Эрдўғон Самарқанддаги ШҲТ саммитида Путин билан кенг кўламли музокаралар ўтказганини айтган. Унинг таъкидлашича, томонлар асирларни алмашиш бўйича келишувга эришган, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бозорга чиқариш масаласи кўриб чиқилмоқда. «Албатта, буларнинг барчаси яхши, аммо Украина Россия билан бир хил фикрда бўлиши керак», — дейди Туркия президенти.

Эрдўғоннинг қайд этишича, Туркиянинг мазкур вазиятдаги ҳаракати — «урушни тинчлик йўли билан ҳал этиш». «Мен доим шуни сўраганман ва маслаҳат берганман. Бу инсонларни қурбон қилишга сабаб бўлувчи можаро. Одамлар ҳалок бўляпти ва охир-оқибат ҳеч ким ютмайди», — дейди у.

Шунингдек, журналист Эрдўғонга Туркия ШҲТ аъзоси бўладими ва мамлакат Ғарбнинг бир қисмими ёки Шарқнинг, дея савол берган. Президент Туркия Ғарб ёки Шарқнинг эмас, «дунёнинг бир қисми» эканини маълум қилган. Бундан ташқари, у Европа Иттифоқи 52 йил давомида Туркия ўз таркибига қўшишни «суриб келганини» эслатган. Эрдўғоннинг айтишича, Анқара кимга қўшилишни ўзи танлашга ҳақли.

Аввалроқ Зеленский Россияни Жанубий Украина АЭСни ўққа тутишда айблагани, Байден эса Путинни Украинада ядро қуролидан фойдаланмаслик ҳақида огоҳлантиргани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Россия президенти ядро урушида ғолиб бўлиши мумкин эмаслигини маълум қилганди.

Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Жамият13:13 | 28.9.22
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Бухоро, Жамият12:48 | 28.9.22
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Эркинжон Турдимовдан Хушнудбек Худойбердиевгача: туризм фидойилари тақдирланди
Жамият12:31 | 28.9.22
Эркинжон Турдимовдан Хушнудбек Худойбердиевгача: туризм фидойилари тақдирланди