8:38 | 20.09.22 144

Илон Маск «Starlink» интернет тармоғи бутун Ер юзини қамраб олганини маълум қилди

«SpaceX» яна 54 та сунъий йўлдошни орбитага олиб чиққан

«Starlink» сунъий йўлдош интернет тармоғи Ернинг барча қитъаларида ишлай бошлади. Бу ҳақда «SpaceX» раҳбари Илон Маск маълум қилди.

Фото: Twitter / «SpaceX»

«‘Starlinkʼ барча қитъада, жумладан, Антарктидада ҳам ишламоқда», — деб ёзади Маск Twitter’даги саҳифасига.

Аввалроқ 18 сентябрь куни «SpaceX» Флорида штатининг Канаверал бурнидан навбатдаги ракетасини учириб, 54 та «Starlink» сунъий йўлдошини орбитага чиқарган эди.

2019 йилда компания «Starlink» тармоғини кенгайтириш учун 3 мингндан ортиқ сунъий йўлдошни космосга олиб чиқди. Компания шу вақтгача ер атрофидаги орбитага 42 мингта сунъий йўлдош учирди.

Компания «Starlink» дастури доирасида сайёранинг исталган нуқтасидан сониясига 1 гигабит тезликдаги интернетни тақдим этишни режалаштирган, бу 5G стандартига мос келади.

Маълумот учун, «Starlink» тармоғи оғирлиги 500 килограммгача бўлган кичик қурилмаларни Ер орбитасига жойлаштириш орқали интернетдан фойдаланиш имконини таъминлаш учун мўлжалланган бўлиб, 2019 йил май ойида унинг биринчи 60 қурилмаси космосга учирилган.