ЖССТ коронавирусга қарши қўлланадиган икки доридан воз кечишни тавсия қилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти «Covid-19»ни даволаш учун қўлланилаётган сотровимаб ва казиривимаб/имдевимаб препаратларидан воз кечишни тавсия қилди. Бу ҳақда Соглиқни сақлаш вазирлигининг расмий Telegram саҳифасида хабар қилинди.

Фото: БМТ

Таъкидланишича, бу хулоса учун халқаро экспертлар томонидан ўтказилган чуқур лаборатория текширувлари асос бўлган. Пандемиянинг дастлабки даврида фойдаланилган мазкур фармацевтик маҳсулотлар аллақачон эскирган ва коронавируснинг сўнгги штаммларига қарши етарли самара бермаслиги маълум бўлган.

Ташкилот тавсиялари биринчилардан бўлиб АҚШда ҳаётга татбиқ этилди. Натижада ҳар икки препарат мамлакат фармацевтика бозоридан чиқариб ташланди.

Шунингдек, ЖССТ вирусга қарши дори воситаси — Ремдесивирни хасталикнинг оғир даражаларини бошдан кечираётган ҳамда стационар шароитда даволаниш хавфи юқори бўлган беморларда қўллаш юзасидан ўз тавсияларини берди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЖССТ коронавирусни енгиш учун янги препарат тавсия қилганди.

Шунингдек, Ташкилот яна эмлаш ва тиббий ниқоб тақишга чақирганди.

Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Жаҳон8:11 | 26.9.22
Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 26.9.22
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Жамият22:34 | 25.9.22
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Жамият21:24 | 25.9.22
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Жамият, Тошкент ш.20:19 | 25.9.22
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди