Навоийда 2,2 гектар ерни 200 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди

Навоий вилояти Кармана туманида иссиқхона қуриш учун ажратилган 2,2 гектар ерни 200 минг долларга сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прократура Ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, фуқаро М.Ш. ва бошқалар Кармана тумани, «Арғун» МФЙ ҳудудидан «А.Н.К» МЧЖга иссиқхона қуриш учун ажратилган 2,2 гектар экин ер майдонини 200 минг АҚШ долларига сотишга келишган. Ушбу ер майдонида намунали турар-жой бинолари қуриш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб беришга келишиб, гаплашилган пуллардан 20 минг АҚШ долларини ариза муаллифидан фирибгарлик йўли билан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Ш. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси  билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган. Фуқаро Б.А.нинг Навоий вилоят ИИБ Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмасига қилган мурожаатига асосан, вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Аввалроқ Қашқадарё ва Жиззах вилоятларида ер савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди, деб хабар берганди Бош прокуратура ҳузуридаги департамент. Шунингдек, Хоразмда ҳокимлик ерини 4 минг долларга сотаётган эркак ушланганди, шунингдек Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Самарқанд, Фарғона, Хоразм ва Жиззах вилоятларида ер майдонларининг ноқонуний сотилишига қарши тезкор тадбирлар ўтказилганди .

Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди