Ўзбекистонда бўш турган бино ва фойдаланилмаётган ер участкаларига ҳисобланган солиқлар бекор қилинади

Ўзбекистонда бўш турган бино ва фойдаланилмаётган ер участкаларига ҳисобланган солиқлар бекор қилинади.

Фото: Bugun.uz

Маълумотларга кўра, давлат раҳбари томонидан 22 август куни тадбиркорлар ўтказилган очиқ мулоқотда Бизнес омбудсманга келиб тушган мурожаатлар асосида  бўш турган бино ва фойдаланилмаётган ер участкаларига ҳисобланган солиқларни бекор қилиб бу маблағларни тадбиркорларни ихтиёрида қолдириш тўғрисида таклиф берилган эди.

Ушбу масалани ҳал қилиш юзасидан 9 сентябрь куни «Таъсирчан солиқ механизмини қўллаш натижасида ҳосил бўлган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тўғрисида» ги ПФ-218 сонли ҳужжат қабул қилинди. Мазкур ҳужжатни  амалиётда қўллаш  натижасида  19000 дан зиёд тадбиркорнинг мавжуд икки триллион  сўмга яқин қарздорликлари  ҳисобдан чиқарилиши ва солиқ қарзини ундириш билан боғлиқ суд ва ижро ишлари тугатилиши кўзда тутилган.

Очиқ мулоқот давомида Бизнес Омбудсман томонидан берилган бошқа таклифлар бўйича ҳам Давлат раҳбари ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ҳужжатлари қабул қилиш ишлари давом этмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистонда балиқни кооперация асосида етиштирувчилар барча солиқлардан озод қилиниши айтилганди. Шунингдек, Тошкентда бўлиб ўтаётган халқаро инвестиция форумида Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлаб, сўнгги йилларда солиқлар қамайтирилгани ва республикада амалга оширилаётган солиқ сиёсати борасида гапирган.

Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Жаҳон15:14 | 25.9.22
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Жаҳон13:14 | 25.9.22
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Тошкентда 143-сонли автобус йўналиши ўзгартиритилди
Жамият, Тошкент ш.12:24 | 25.9.22
Тошкентда 143-сонли автобус йўналиши ўзгартиритилди