Ўзбекистонда чала туғилган чақалоқларни соғломлаштириш учун абилитация бўлими мавжуд бўлган янги бино қурилади

Ўзбекистонда муддатига етмай туғилган чақалоқларни соғломлаштириш ва уларнинг тўлиқ абилитацияси учун Республика перинатал маркази (РПМ) қошида абилитация бўлими мавжуд бўлган янги бино қурилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, РПМ директори Нилуфар Ўринбоева Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизматига бу йўналишда амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берган.

«Оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, уларнинг саломатлигини асраш масаласи доим давлат даражасидаги эътиборда бўлиб келган», — деган шифокор.

Республика перинатал марказида келгусида қуйидаги янгиликларни йўлга қўйиш мўлжалланган:

РПМда юқори технологик жарроҳлик амалиётлари улушини 70 фоизга етказилади

  • муддатига етмай туғилган чақалоқларни соғломлаштириш ва уларнинг тўлиқ абилитацияси учун РПМ қошида абилитация бўлими мавжуд бўлган янги бино қуриш;
  • муддатидан олдин туғилган чақалоқларда ўпкаларнинг ноинвазив вентиляцияси амалиётини кенг қўллаш;
  • ушбу беморларда лаборатор текширувлар учун микроусулларни қўллаш;
  • Перинатал марказларда мавжуд чақалоқлар интенсив терапия ва реанимацион ўрин-жойлари сонини ошириш;
  • юқори технологик жарроҳлик амалиётлари улушини 70 фоизга етказиш;
  • фетал технологиялар бўйича мутахассислар тайёрлаш ва уларнинг чет элда малакасини ошириш;
  • Республика перинатал маркази қошида фетал жарроҳлик бўлимини очиш ва юқори технологияли операцияларни амалга ошириш учун ускуналар сотиб олиш;
  • акушер-гинекологлар ва неонатал жарроҳлар билан ҳамқорликда ҳомила туғма дифрагмал чурраларида трахеянинг антенатал фетоскопик окклюзияси, ҳомилада антенатал ташхисланган буйрак аномалияларида везико ва нефроамниал шунтлаш, ҳомиладорлар резус номутаносиблик ҳолатида ҳомила ичи қон алмаштириш каби фетал жарроҳлик амалиётларини татбиқ этиш режалаштирилаётгани айтилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда миокард инфаркти ва инсультдан ўлим кўрсаткичи камайтирилиши ҳақида хабар берилганди. Маълум қилинишича, 2021 йил якунига кўра, Ўзбекистон Глобал соғлиқни сақлаш хавфсизлиги индексида 195 мамлакат ичида 82-ўринни эгаллаган.

Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Жамият19:07 | 1.10.22
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Жамият16:28 | 1.10.22
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Жамият15:34 | 1.10.22
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди