Қирғизистон Бош прокуратураси Тожикистон билан чегарадаги можаро бўйича жиноят иши қўзғатди

Қирғизистон Бош прокуратураси Жиноят кодексининг «Тинчликка қарши жиноят» моддаси (402) бўйича жиноят иши қўзғатди. Бу ҳақда мамлакат ИИВга таяниб, «Сводка.АКИpress» хабар берди.

Фото: «Asia-Plus»

Қайд этилишича, Боткен вилоятида Тожикистон томонидан содир этилган ҳужумга сабаб бўлган ҳолатларни ўрганиш учун идоралараро тергов гуруҳи тузилган. Гуруҳ таркибидан ИИВ, Бош прокуратура, Ҳарбий прокуратура вакиллари, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари, ФВВ ва Мудофаа вазирлиги вакиллари ўрин олган. Ташкил этилган гуруҳ жабрланган қишлоқларни кўздан кечирмоқда.

Бугунги кунда ўт очишлар оқибатида талафот етган 15 та объект (уйлар ва савдо марказларида) кўздан кечирилган, етказилган зарарни аниқлаш бўйича чоралар кўрилмоқда. Шунингдек, Боткен вилоятида гуманитар ёрдамнинг тўғри тақсимланиши назорат қилинмоқда. Боткен вилояти милицияси ва ИИВ ички қўшинлари куну тун қўриқлаш ишларини амалга ошириб, жамоатчилик хавфсизлигини таъминламоқда.

«Боткен ва Лейлек туманлари қишлоқларида портламай қолган снарядларни қидириш ва уларни зарарсизлантириш ишлари олиб бориляпти», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 14 сентябрь тонгида Боткен вилоятининг Булоқбоши туманида аввалроқ эришилган келишувларни бузган ҳолда чегаранинг жанговар позициясини эгаллаган тожикистонлик чегарачилар аниқланган ва икки мамлакат чегарачилари ўртасида отишма содир бўлган.

Тожикистон ва Қирғизистон ишчи гуруҳлари 18 сентябрь куни «Гулистон» чегара пунктида учрашиб, чегара йўлини очиш ва транспортлар ҳаракатини таъминлашга келишиб олди. Қирғизистон президенти Садир Жапаров эса ҳолат бўйича қирғиз халқига йўллаган мурожаатида мамлакатнинг жанговар салоҳиятига ишонч билдирган.

Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Жамият, Тошкент ш.20:19 | 25.9.22
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди