Шавкат Мирзиёев Тожикистон ва Қирғизистон президентлари билан телефон орқали мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев 20 сентябрь куни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қай этилишича, мулоқотда Тожикистон—Қирғизистон чегарасида рўй берган фожиали воқеалар билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинган. Шавкат Мирзиёев чегара ҳудудида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирган. Вазиятни нормаллаштириш юзасидан келишувга эришилгани мамнуният билан қайд этилган.

Шунингдек, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Самарқанд саммитининг асосий якунлари ва унинг доирасида ўтказилган икки томонлама учрашув юзасидан фикр алмашилган.

Олий даражадаги тадбирлар давомида қабул қилинган, энг аввало, энергетика, саноат, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларда кооперация лойиҳаларини тайёрлашни тезлаштириш ва илгари суриш бўйича қарорларни тез фурсатда амалга ошириш муҳимлиги қайд этилган.

Устувор йўналишлардаги кооперация лойиҳалари бўйича келишувларни рўёбга чиқариш, шу жумладан, Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темир йўлини қуриш лойиҳасини илгари суриш муҳимлиги алоҳида таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Путин Қирғизистон ва Тожикистон раҳбарлари билан телефон орқали суҳбатлашгани ҳақида хабар берилганди. Президентлар мулоқотда Тожикистон—Қирғизистон чегарасидаги вазият ҳақида суҳбатлашган. Шунингдек, Путин ҳамкасбларига масалани тинч ва дипломатик йўл билан ҳал қилиш зарурлигини таъкидлаган.

Қутқарув кемасида баскетбол ўйнаётган муҳожирлар, намойишларни бостираётган ҳарбийлар, карантиндаги шаҳар — бугун суратлари
Жаҳон23:34 | 24.9.22
Қутқарув кемасида баскетбол ўйнаётган муҳожирлар, намойишларни бостираётган ҳарбийлар, карантиндаги шаҳар — бугун суратлари
Тожикистон Бош прокуратураси қирғиз ҳарбийлари ва фуқароларига нисбатан жиноий иш қўзғатди
Жаҳон22:25 | 24.9.22
Тожикистон Бош прокуратураси қирғиз ҳарбийлари ва фуқароларига нисбатан жиноий иш қўзғатди
Бугун оқшоми. Украиналик хакерлар ҳужумига учраётган «Мир», 60 ёшида талаба бўлган маҳалла раиси, «сафарбарлик»ка қарши намойишлар
Жамият, Жаҳон21:00 | 24.9.22
Бугун оқшоми. Украиналик хакерлар ҳужумига учраётган «Мир», 60 ёшида талаба бўлган маҳалла раиси, «сафарбарлик»ка қарши намойишлар
Бухорода олти тонна пахтани яширин равишда олиб кетаётган шахслар ушланди
Жамият20:35 | 24.9.22
Бухорода олти тонна пахтани яширин равишда олиб кетаётган шахслар ушланди
Путин сафарбарлик юзасидан янги қонун имзолади
Жаҳон20:14 | 24.9.22
Путин сафарбарлик юзасидан янги қонун имзолади
Туркия БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ҳуқуқини бекор қилиш таклифи билан чиқди
Жаҳон19:42 | 24.9.22
Туркия БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ҳуқуқини бекор қилиш таклифи билан чиқди