Сирдарёда институт дипломини олиб бериш эвазига 3 минг доллар олганлар ушланди

Сирдарё вилояти Боёвут туманида институт дипломини олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Прокуратура департаменти ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Боёвут тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Т.Н. ва Д.Н. бошқа бир фуқаро Ҳ.га юқори лавозимларда ишловчи танишлари ёрдамида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Қарши филиалини тугатганлиги тўғрисида диплом олиб бериш эвазига уч минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, департаментнинг Бухоро вилояти Бухоро тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Б.Р. ва З.Р. икки нафар фуқарони юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Бухоро туризм ва маданий мерос техникумига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1800 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Фото: Прокуратура департаменти ахборот хизмати

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда «Нархоз»га ўқишга киритиб қўйиш учун 3 минг доллар олган кабинет мудири ушлангани, ДХХ Тошкентда фуқарони ўқишга киритиб қўйиш учун 3 минг доллар олган йигитни қўлга олгани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди