Содиқ Сафоев Елизавета II нинг дафн маросимида иштирок этди

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бошчилигидаги делегацияси қиролича Елизавета II’нинг дафн маросимида иштирок этади. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.

Кадр: YouTube/ «Alter Ego»

Қайд этилишича, қиролича Виндзордаги Авлиё Георгий бутхонасида, турмуш ўртоғининг ёнига дафн этилади. 10 кун давом этган миллий мотамни якунлайдиган Вестминистр аббатлигида бўлиб ўтадиган маросимда қарийб 2 мингга яқин киши қатнашиши айтилган.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Буюк Британиянинг янги қироли Карл III’га онаси қиролича Елизавета ИИ вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирган.

«Ул зот 70 йилдан ортиқ вақт давомида мамлакат яхлитлиги ва жадал ривожланишининг рамзи бўлиб келган, Қиролликнинг глобал иқтисодиёт ва сиёсатда етакчи давлатлардан бирига айланишига, унинг халқаро майдондаги обрў ва эътиборини ҳар томонлама оширишга беқиёс ҳисса қўшган буюк давлат арбоби эди», — дейилган Президентнинг таъзияномасида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Боши эгилган Қирол Чарлз, аҳволи ёмонлашган одамлар, 8 километрлик навбат, қироличани сўнгги бор кўришга келган 98 ёшли эркак — дунё Елизавета II билан қандай видолашгани ҳақида хабар берилганди. Маросимга йиғилганлар қироличани кўриш учун 13 соатлаб кутишларига тўғри келди. Хабарларга кўра уларнинг ичида машҳур футболчи Девид Бекҳем ҳам бўлган.

Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Жаҳон8:11 | 26.9.22
Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 26.9.22
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Жамият22:34 | 25.9.22
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Жамият21:24 | 25.9.22
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Жамият, Тошкент ш.20:19 | 25.9.22
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди