Тошкент вилоятида аёл ҳовлисидан хазина топиб олди

Тошкент вилояти Паркент туманида XVI асрнинг охири — XVII асрнинг бошларига оид хазина топилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, туманда яшовчи Насиба Бегматова 16 сентябрь куни ҳовлисида ўра қаздираётганда занглаб кетган мис тангаларни топиб олган. Мазкур тангалар мутахассислар, уй эгалари ва археолог гувоҳлигида саноқдан ўтказилган, уларнинг сони 939 та эканлиги аниқланган.

Шунингдек, тангалар топилган жойдаги тупроқ орасидан ўлчами 25х25х5 сантиметр бўлган пишиқ ғишт бўлаги, мовий рангда сирланган ва сирсиз идишларнинг майда парчалари сақлангани маълум бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарёда 97 миллион долларлик хазина топилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Фарғона вилояти Сўх туманида хум ичида тилла тангалар топилгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилганди. Шунингдек, Ўзбекистонда ҳажми автобусдек келадиган динозавр суяклари топилгани хабар қилинган.

Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Жамият23:37 | 27.9.22
Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди