Украина ва Россия 200 нафар ҳарбий асирни алмашади

Россия ва Украина 200 нафар асирларни алмашиш бўйича келишиб олди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон «PBS» телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

Фото: «Звезда»

Эрдўғоннинг айтишича, у Россия президенти Владимир Путин билан Самарқанддаги ШҲТ саммитида бу бўйича гаплашган.

«У ҳақиқатдан ҳам Украина билан урушни имкон қадар тезроқ якунлашни хоҳлаётганини менга кўрсатди. Менда шундай таассурот пайдо бўлди, чунки ҳозирда барчаси муаммоли кетмоқда. Томонлар ўртасидаги келишувга мувофиқ 200 нафар асир алмашилади. Ўйлайманки, олдинги муҳим қадам ташланади», — дейди Туркия еткачиси. Эрдўғон асирлар қачон алмашишига оид батафсил маълумотларни ошкор этмаган.

Москва Киев билан асирларни алмашиш ҳақида охирги марта июнда хабар берганди. Ўшанда иккала томон ҳам «144 га 144» форматида ҳарбий хизматчиларни алмашишини тасдиқлаган. Ўша вақтда Россия Мудофаа вазирлигидаги украина асирлари сони 6 мингдан ортиқ эди.

3 август куни мудофаа вазири ўринбосари Александр Фомин Россия ва Украина ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг жасадлари ва асирларни 27 маротаба алмашганини маълум қилганди. 2 сентябрь куни Украина мувофиқлаштириш штаби Киев 14 нафар ҳарбийни асирликдан қайтарганини билдирган.

Аввалроқ Украинага ажратилган янги 600 млн долларлик ҳарбий ёрдамга оид маълумотлар эълон қилган, Беларусда Украинани хавотирлантирган ҳарбий машғулот бошлаган, Миграция агентлиги ўзбекистонликларни Украина урушида қатнашмасликка чақирган эди.

Шуҳрат Абдураҳмонов «Янги Андижон»да ногиронлар учун яратилган шароитни қурувчиларнинг ўзида синаб кўрди — видео
Медиа, Янгиликлар12:53 | 30.11.22
Шуҳрат Абдураҳмонов «Янги Андижон»да ногиронлар учун яратилган шароитни қурувчиларнинг ўзида синаб кўрди — видео
Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради
Янгиликлар12:36 | 30.11.22
Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради
Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Янгиликлар12:09 | 30.11.22
Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Медиа, Янгиликлар11:45 | 30.11.22
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Янгиликлар11:28 | 30.11.22
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Янгиликлар11:04 | 30.11.22
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди