Ашхободда 40 ёшдан кичик аёлларга ҳайдовчилик гувоҳномаси берилмаяпти

Туркманистонда ҳайдовчилик гувоҳномасини олмоқчи ёки алмаштирмоқчи бўлган аёллар турли қаршиликларга учрамоқда, деб хабар беради «Хроника Туркменистана».

Фото: «Хроника Туркменистана»

Нашр манбаларига кўра, ИИВ ходимлари 40 ёшга тўлмаган аёллар машина харид қилиб, ўз номига расмийлаштиришига йўл қўймайдиган яширин буйруққа риоя этмоқда.

Қайд этилишича, Ашхободнинг 11-кичик туманида жойлашган ҳайдовчилик гувоҳномалари бериладиган ва алмаштириладиган полиция бўлимида 35 ёшгача бўлган аёлларга тўсиқ қўйиляпти. Гувоҳномани алмаштиришда улардан ота-отаси (ёки бошқа қариндошлари) номига машинани расмийлаштириш талаб қилиняпти. Полициячиларнинг айтишича, аёлларнинг ўзи машинага эгалик қила олмайди.

Сўралган ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда ҳам янги ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш муддати ноаниқ вақтга чўзилмоқда.

Шу билан бирга, 5 минг долларга яқин пора берган ёш аёллар ҳайдовчилик гувоҳномасини олгани, шунингдек, транспорт воситасини ўз номига расмийлаштирганига оид маълумотлар мавжуд.

Таъкидлаш керакки, Туркманистонда аёлларга ҳайдовчилик гувоҳномасини беришнинг тақиқланиши тез-тез содир бўлиб туради. 2021 йилнинг январида Ашхобод полицияси 40 ёшдан кичик аёллардан ҳайдовчилик гувоҳномаси муддатини узайтириш бўйича ҳужжатларни қабул қилишни бошлаган эди.

Маълумотларга кўра, Туркманистонда 2021 йил давомида 27 минг киши ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш курсларини ўқиган, уларнинг қанчасини аёллар ташкил этиши номаълум.

Аввалроқ Туркманистон пойтахтида пластик бутилкаларни йиғиш тақиқлангани, Туркманистон президенти алабай итларни мамлакатдан олиб чиқишни чеклагани, болаларга мобил телефондан фойдаланиш тақиқлангани тўғрисида хабар берилганди.

Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади
Жамият21:42 | 30.9.22
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади