Болтиқбўйи давлатлари ва Польша россияликлар учун чегарадан ўтиш тартибини қийинлаштирди
Биринчи кунда Шенген визаси бор 26 киши Литвага киритилмаган
Болтиқбўйи давлатлари ва Польша чегаралари Россиянинг кўплаб фуқаролари учун ёпилди. Ушбу давлатларнинг ҳукуматлари Россиянинг Украинага босқини кенг кўламли қўллаб-қувватланаётгани боис виза режими қийинлаштирилганини эълон қилмоқда, деб хабар беради Euronews.
Бутунроссия жамоатчиликни ўрганиш маркази маълумотларига кўра, ҳозирда Россия фуқароларининг 29 фоизида хорижга чиқиш паспортлари мавжуд бўлса, Шенген визасига фақат 2 фоизи эга.
Эстония бош вазири Каи Калласнинг сўзларига кўра, тақиқ «Кремлга таъсир ўтказиш қобилиятига эга Москва ва Петербург элитасига» йўналтирилган.
«Бу тўғри қарор. Содир бўлаётган воқеаларга кескин жавоб қайтариш тамойили бўйича тўғри. Афсуски, одамлар жабр чекяпти, аммо Украинадаги инсонлар бундан-да кўпроқ жабрланмоқда», — дейди Таллин аҳолиси.
Қайд этилишича, тақиқнинг биринчи кунида Шенген визасига эга 26 нафар россиялик Литвага киритилмаган. Тўртта давлат бош вазирларининг қўшма баёнотида таъкидланишича, Европа Иттифоқига сафар — бу «инсон ҳуқуқларига алоқадор бўлмаган имтиёздир».
Аввалроқ АҚШ Конгресси 200 га яқин россияликка қарши санкцияларни қўлловчи қонун лойҳасини қабул қилгани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Украина Путиннинг қизларига қарши санкциялар киритган.