Дубай—Самарқанд йўналиши бўйича мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди

Бирлашган Араб Амирликлари (БАА)нинг FlyDubai авиакомпанияси Дубай—Самарқанд йўналиши бўйича биринчи авиапарвозни амалга оширди. Самолёт 21 сентябрь куни Самарқанд халқаро аэропортига келиб қўнган, дея хабар берди ЎзА.

Фото: ЎзА

Қайд этилишича, шу муносабат билан FlyDubai авиакомпанияси ва унинг Ўзбекистондаги ҳамкорлари, Транспорт, Туризм ва маданий мерос вазирликлари масъуллари иштирокида матбуот анжумани ўтказилган.

«Бугун мамлакатимизда нафақат пойтахт, балки бошқа шаҳарларда ҳам хорижий авиакомпаниялар билан ҳамкорликда тўғридан-тўғри парвозларни йўлга қўйиш мақсадида бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда», — деган транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев.

Шунингдек, янгиланган Самарқанд халқаро аэропортининг имкониятларидан фойдаланиш мақсадида хорижий авиакомпаниялар учун чекловлар олиб ташланиб, бешинчи даражадаги ҳаво эркинлиги жорий этилган. Бу мазкур аэропортга рейсларни кўпайтириш орқали сайёҳликни жадал ривожлантиришга катта ёрдам бериши таъкидланган.

Шавкат Мирзиёев раислигида 20 сентябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам Президент томонидан Транспорт вазирлигига ва бошқа идораларга аниқ топшириқлар берилгани айтилган.

FlyDubai авиакомпаниясининг бош директори Гейт Ал Гейт Дубай—Самарқанд йўналиши БАА ва Ўзбекистонда талаб юқори бўлган муҳим сайёҳлик йўналишларидан бўлишини таъкидлаб, унинг истиқболига ишонишини таъкидлаган.

Шу сабабли ҳозирча ҳафтада икки марта – чоршанба ва шанба кунлари, октябрь ойининг якунидан эса тўрт марта парвозларни амалга ошириш, келгусида эса ҳар куни қатновни йўлга қўйиш режалаштирилаётганини маълум қилди. Компания раҳбари Ўзбекистон шаҳарлари билан авиақатновлар самарали бўлишини алоҳида қайд этган ҳолда 24 cентябрдан Дубай—Наманган йўналишида ҳам парвозлар амалга оширилишини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Намангандан Дубайга тўғридан-тўғри авиарейслар йўлга қўйилганди. Шунингдек, Ўзбекистон Саудия Арабистонининг FlyNas, БААнинг WizzAir ва Flydubai компанияларига авиапарвозларни амалга оширишига рухсат берганди.

Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Жамият14:16 | 28.9.22
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Жамият13:13 | 28.9.22
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Бухоро, Жамият12:48 | 28.9.22
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди