Мексикадаги газ қувурида кучли портлаш содир бўлди

Мексикадаги Уимангильо шаҳрида жойлашган Pomex нефть-газ корпорациясининг газ қувурларида кучли портлаш қайд этилди. Бу ҳақда хавфсизлик, энергия ва атроф-муҳит хавфсизлиги бўйича ASEA агентлигига таяниб, «Neftegaz.ru» хабар берди.

Фото: «Neftegaz.ru»

Маҳаллий ОАВларнинг маълумотарига кўра, Pomex газ қувуридаги портлаш кундуз куни содир бўлган. Гувоҳларнинг айтишича, ишчи-ходимлар эвакуация қилинган, ҳозирча жабрланганлар ёки яқин атрофидаги турар жой биноларига шикаст етгани ҳақида маълумот йўқ.

Портлаш жойига энг яқин уйлар 2 километр узоқликда бўлгани сабаб ёнғин эҳтимоли маҳаллий аҳолига зарар етказмайди. Тахминларга кўра, портлаш газ сизиб чиқиши оқибатида юзага келган, аммо бу ҳозирча расман тасдиқланмаган. Pomex ҳам содир бўлган воқеага расмий муносабат беришни истамаган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 22 август куни Pomex’нинг Мексика кўрфазидаги денгиз платформасида портлаш ва ёнғин содир бўлган эди. Ўшанда 5 киши ҳалок бўлган, 2 киши бедарак йўқолган ва 6 киши жароҳатланганди.

Аввалроқ Қримдаги ҳарбий аэродром яқинида бир неча портлаш содир бўлгани, Бухорода магистрал газ қувури ёниб кетгани, Россияда 26 мингга яқин ташландиқ нефть қудуқлари портлаши мумкинлиги тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистонда 1 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:35 | 1.10.22
Ўзбекистонда 1 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади