12:04 | 21.09.22 479

ОТБ Ўзбекистонда ипотека бозори секторини ривожлантиришга ва бюджетни қўллаб-қувватлашга 650 млн доллар ажратади

Шунингдек, банк билан 74 миллион долларлик битта инвестиция лойиҳаси бўйича шартнома имзоланган

Бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев видеоконференцалоқа орқали Осиё тараққиёт банкининг маъмурчилик ва корпоратив бошқарув бўйича вице-президенти Брюс Госпер билан мулоқот ўтказди. Бу ҳақда Инвестициялар  ва ташқи савдо вазирлиги хабар берди.

Фото: Инвестициялар  ва ташқи савдо вазирлиги

Қайд этилишича, суҳбат давомида Ўзбекистон ва ОТБ ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинган. ОТБ раҳбарияти томонидан Ўзбекистон иқтисодиётининг турли тармоқларида хусусий ва хорижий инвестицияларни жалб қилишни кенгайтириш учун кенг имкониятлар мавжудлиги таъкидланган.

Лойиҳаларнинг жорий портфели инфратузилмавий қурилиш, энергетика, уй-жой коммунал хўжалиги, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги 3,7 миллиард долларлик 24 та лойиҳадан иборат экани айтилган. ОТБнинг 2022—2024 йилларга мўлжалланган суғурта операциялари бўйича бизнес-режаси доирасида 2,8 миллиард долларлик 27 та лойиҳани биргаликда амалга ошириш тўғрисида келишувга эришилган.

Фото: Инвестициялар  ва ташқи савдо вазирлиги

«Бу йил 274 миллион долларлик 1 та инвестиция лойиҳаси бўйича шартнома имзоланди ҳамда ипотека бозори секторини ривожлантириш ва бюджетни қўллаб-қувватлашга қаратилган умумий қиймати 650 миллион долларлик 2 та лойиҳа бўйича музокаралар якунланди. Мазкур лойиҳалар бўйича битимларни жорий йил охиригача имзолаш бўйича чора-тадбирлар кўришга келишиб олинди», дейилади хабарда.

Учрашув якунида томонлар муносабатларнинг амалдаги ва янги йўналишлари доирасида ҳамкорликни изчил давом эттиришга ўзаро содиқлик билдирдиган.

Аввалроқ Ўзбекистонда ярим йилда аҳоли сотиб олган уйларнинг 28 фоизи ипотека кредитлари ҳисобига молиялаштирилгани, Президент Тошкентда иш бошлаган ипотека марказини бориб кўргани тўғрисида хабар берилганди.


Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

18:06 | 21.09.23 993
Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

17:27 | 21.09.23 451
Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

16:47 | 21.09.23 510
Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

15:42 | 21.09.23 1851
Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

15:06 | 21.09.23 814
Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

13:49 | 21.09.23 1196