Ўзбекистонда шифокорларга қўшимча устама тўланадиган ҳудудлар рўйхати тасдиқланди

Ўзбекистонда шифокорларга қўшимча устама тўланадиган олис ва чекка ҳудудлар рўйхати тасдиқланди. Бу ҳақда Ҳарбий прокуратуранинг Telegram’даги расмий каналида хабар берилди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, ҳукумат қарори (510-сон, 19.09.2022 й.) билан бирламчи тиббий-санитария муассасаларида фаолият юритаётган шифокорлар ойлик иш ҳақига қўшимча ҳар ойлик устама тўланадиган олис ва чекка ҳудудлар (297 та) рўйхати тасдиқланган.

Шунингдек, олис ва чекка ҳудудларда оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалар шифокорлари учун «Қишлоқ шифокори» дастури доирасида:

  • олис ва чекка ҳудудлардаги оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларда фаолият юритаётган барча шифокорлар ойлик иш ҳақига қўшимча 2 миллион сўм миқдорида ҳар ойлик устама белгиланган. Шу билан бирга уларга ипотека асосида уй-жой сотиб олишда уй-жой қийматининг 50 фоизигача қисми, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баробаридан (150 миллион сўмдан) ошмаган миқдорда қоплаб берилади;
  • олис ва чекка ҳудудларда узлуксиз 3 йил ишлаган шифокорлар клиник ординатурага тест синовларисиз қабул қилинади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда айрим тоифа ўқитувчиларга қўшимча устама тўланиши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Президент фармони билан узоқ ҳудудга бориб ишлайдиган педагогларга қўшимча имтиёзлардан халқ таълими тизимидаги барча педагог ходимлар фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлгани хабар берилганди.

Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди