Қашқадарёда газ қазиб чиқариш борасида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳолати ўрганилди

«Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида табиий газ қазиб чиқариш, қудуқларни бурғилаш ҳамда технологик объектларни ишга тушириш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар, уларнинг самарадорлиги ҳамда табиий газни қайта ишлаш қурилмаларини модернизация лойиҳалари ижроси ҳолати бўйича ўрганишлар олиб борди.

Дастлаб, ишчи гуруҳ фъзолари Шўртан бош иншоотида бўлиб, Амин ёрдамида газни олтингугуртдан тозалаш қурилмаси 2-навбатида модернизация лойиҳаси доирасида ишга туширилган янги Ebara 200х150SPD насосларнинг иш фаолияти билан танишди.

Суюлтирилган газ ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича қурилмаларда режалаштирилган ишлар тақдимоти кўриб чиқилиб, қурилмаларнинг барқарор ишлаши ва газ сифат кўрсаткичларини таъминлашга қаратилган ишлар ҳисоботи эшитилди.

Газни олтингугуртдан тозалаш қурилмаларини модернизация лойиҳалари бўйича зарур қувур арматуралари ва қисмларини етказиб бериб қурилиш-монтаж ишларини жадаллаштириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Шундан сўнг Шўртан бош иншоотидан Шўртан газ кимё мажмуаси ва Uzbekistan GTL заводларини узлуксиз хом ашё гази билан таъминлаш лойиҳаси бўйича янги қурилаётган 33 километр газ қувурини ишга тушириш бўйича якуний қурилиш ишлари ҳам жойидан ўрганилиб, газ қувурини 2022 йил 1 октябрь кунигача ишга тушириш бўйича тегишли департамент бошлиқлари ва бошқарма раҳбариятига кўрсатмалар берилди.

Табиий газ қазиб олишни кўпайтириш бўйича амалга оширилаётган геолого-техник тадбирлар ижроси ҳолати ишчи гуруҳнинг бошқармага қарашли «Шўртан» конидаги 393-сонли ишлатиш қудуғи ҳамда углеводородлар захираларини ўстириш дастури доирасида «Шўртан» конининг терриген-юра ётқизиқлари истиқболлигини ўрганиш мақсадида 1-сонли қудуғида олиб борилаётган бурғилаш ишлари билан танишилди.

Ўрганиш давомида табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш мақсадида қўшимча ишлатиш қудуқларини бурғилаш, қудуқларда интенсификация ишларини олиб боришни кўпайтириш бўйича департамент бошлиқлари ва бошқарма раҳбариятига топшириқлар берилди.

Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида 2022 йилнинг ўтган 8 ойи давомида 5 994,5 миллион куб метр табиий газ қазиб чиқарилиб, режа бажарилиши 100,6 фоизни, суюқ углеводородлар қазиб чиқариш 216,4 минг тонна, режа 104,2 фоиз бажарилди.

120,1 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқарилиб, бу режанинг 104,3 фоизини ёки 5 минг тонна кўп маҳсулот ишлаб чиқарилганини кўрсатади. Ушбу кўрсаткичларга эришиш учун 14 та қудуқ бурғилашдан ишга туширилди, 83 та қудуқда мукаммал таъмирлаш ва интенсификация ишлари амалга оширилди ҳамда 6 та технологик объект ишга туширилди.

Натижада 190,2 миллион куб метр табиий газ, 3,5 минг тонна суюқ углеводородлар қазиб чиқаришга эришилди. Ўрганиш давомида бурғилаш майдонлари ва қудуқларни таъмирлаш ишларида смена асосида ишлаётган ишчиларнинг яшаш шароитлари ҳам кўздан кечирилиб, масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Жамият23:37 | 27.9.22
Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди