Қашқадарёдаги конда тақдимот тадбири ўтказилди

«Ўзбекнефтгаз» томонидан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, журналист ва блогерлар иштирокида «Зеварда» конида бурғилаш, қазиб чиқариш ва қайта ишлаб чиқариш корхоналари эҳтиёжлари учун тақдимот тадбири ўтказилди.

Қайд этилишича, «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг ташаббуси билан Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли «Зеварда» конида хорижий компаниялар, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва оммавий ахборот воситалари, блогерлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирокида бурғилаш, газни қазиб чиқариш, қайта ишлаш корхоналарининг 2023 йил учун эҳтиёжлари тақдимоти ўтказилган.

Тадбирни ўтказиш учун Қашқадарёнинг ўзига хос иқлим шароитига эга бўлган Муборак туманида жойлашган нефть-газ кони танланган. Бу кон 1968 йилда очилган бўлиб, Ўзбекистондаги энг йирик конлардан бири ҳисобланади. Коннинг кунлик қазиб олиш қуввати 9,5-10 миллион куб метр табиий газни ташкил этади.

Аввалгиларидан фарқли равишда, бу сафарги тақдимот тадбирига қизиқиш жуда юқори бўлди. Унда 300 га яқин маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналари вакиллари, 40 га яқин журналист ва блогерлар таклиф этилди.

Шунингдек, тадбирга 50 га яқин соҳавий илмий тадқиқот муассасалари вакиллари, профессор, ўқитувчилар, илмий тадқиқотчилар ҳам ташриф буюрди. Тақдимотда илк марта Россия, Озарбайжон, Хитой, Уммон, Австрия каби хорижий давлатлар етакчи компаниялари вакиллари ҳам иштирок этган.

Тадбирни Меҳриддин Абдуллаев видеоконференцалоқа орқали очиб берди ва тадбир иштирокчиларининг ташрифи учун миннатдорчилик билдирди. Бундан ташқари раис соҳа учун ҳаттоки мих харид қилиниши ҳам очиқ ва шаффоф бўлишини билдирди ҳамда сўнгги уч йилда бунга тўлиқ амал қилинаётганини билдирган. Бундан ташқари маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналари раҳбарлари билан доимий алоқа ўрнатиш ҳамда ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш учун 2022 йил сўнгига қадар яна уч марта ўзаро учрашув ташкил қилиниши айтилган.

Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 24 августдаги «Давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноат тармоқларида кооперасия алоқаларини жадаллаштиришнинг янги тизимини жорий этиш бўйича масъулиятини янада ошириш тўғрисида»ги қарори (4426-сон) ижроси доирасида «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамиятида маҳаллийлаштириш, саноат кооперациясини кенгайтириш, харидлар шаффофлигини таъминлаш йўналишида буткул янгича тизим жорий этилган.

Олиб борилган ишлар натижасида сўнгги уч йилда тармоқ маҳаллийлаштириш дастури доирасида 7,8 триллион сўмлик 57 та янги маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Шу билан бир қаторда импортни қисқартириш, ички бозор имкониятларидан кенгроқ фойдаланиш натижасида импорт ҳажми 2018 йилдаги 865 миллион доллардан 2021 йилда 486 миллион долларгача ёки 1,8 бараваргача қисқартирилган.

2022 йилда GTL заводи, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, Шўртан газ кимё мажмуаси каби корхоналарда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан ўтказилган учрашувларда эришилган келишувлар доирасида умумий қиймати 82,3 миллиард сўмлик шартномалар электрон кооперасион портали орқали имзоланиб 7,6 миллион долларлик импорт қисқартирилишига эришилган.

Компания йиллик харид портфели, яъни эҳтиёжлари дастурини шакллантиришда жумладан, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва илмий бирлашмалар учун маҳсулот ва хизматларни ишлаб чиқариш ва етказиб бериш учун олдиндан шароит яратиш ҳам кўзда тутилган.

«Ўзбекнефтгаз» аниқлаштирилган харид портфелига кўра, 2023 йилда хўжалик фаолияти учун умумий эҳтиёжлар 3,6 триллион сўмни ташкил этади (бурғилаш ҳамда коммунал, қўриқлаш, ёнғин хавфсилиги бошқа харажатлардан ташқари), шундан 2,1 триллион сўм ёки 58,1 фоизи маҳсулотлар, бутловчи буюм ва материаллар бўлса, 1,5 триллионсўми ёки 41,9 фоизи хизматлардан иборат.

Очиқ мулоқот шаклида ўтказилган тадбирда «Ўзбекнефтгаз» тизимида маҳаллийлаштириш, импортни қисқартириш ва инновацион ривожланиш йўналишидаги илмий-тадқиқот ишлари тақдимоти ҳам ўтказилган. Бевосита газ қазиб чиқариш кони ҳудудида ускуна ва маҳсулотлар очиқ кўргазмаси ташкил этилиб, бу ерда ўзлаштириш учун таклиф этилаётган юқори технорлогик маҳсулотлар, жумладан газ ҳайдаш агрегатлар эҳтиёт қисмлари, двигателлар, насослар мустаҳкамловчи қувурлар намуналари намойиши ўтказилган.

Шунингдек, «Ўзбекнефтгаз» тизимида шартномаларни расмийлаштириш ҳамда тўловларни амалга ошириш тизими ҳақида ахборот берилди, меҳмонлар учун «Зеварда» 337-сон бурғилаш қудуғи ҳамда Муборак газни қайта ишлаш заводига саноат экскурциялари уюштирилиши таъкидланган.

Бу ерда ҳам бурғилаш учун зарур бўладиган эҳтиёт қисмлар ва намуналар намойиши ўтказилиб, оммавий ахборот воситалари ходимлари, блогерлар ва жамоатчилик вакилларига тўлиқ маълумотлар берилган. Тадбир давомида хорижий ва маҳаллий корхоналарнинг маҳаллийлаштириш йўналишидаги инвестиция лойиҳалари тақдимотлари ҳам ўтказилган.

Тақдимотда Россиянинг «Лукойл», «ТМК», «Татнефт», «ПЛК-ГРУПП», Озарбайжоннинг «СОКАР», Хитойнинг China Petroleum Pipeline, Уммоннинг Techique LLC каби компаниялари раҳбар ва етакчи мутахассислари иштирок этган. Бугунги кўргазма давомида маҳаллийлаштириш ва кооперация ҳамкорлиги йўналишида бир қатор шартнома ва меморандумлар имзоланган.

Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Жамият, Тошкент ш.20:19 | 25.9.22
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Жаҳон15:14 | 25.9.22
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди