Қурилиш вазири ўринбосари Термиз шаҳрига ҳоким этиб тайинланди

Қурилиш вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган Ўктам Тўраев Термиз шаҳар ҳокими этиб тайинланди, деб хабар беради ЎзА.

Фото: ЎзА

Ўктам Тўраев 1979 йилнинг 25 октябрида Сурхондарё вилояти Музработ туманида туғилган. 2000 йилда Термиз давлат университети, 2002 йилда Тошкент автомобиль-йўллар институти, 2011 йилда Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

У 2017 йилда Бойсун тумани ҳокими этиб тайинлангунга қадар Музработ тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. 2019 йилдан 2021 йилнинг майига қадар Сариосиё тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган.

Аввалроқ Музработга ҳоким вазифасини бажарувчи тайинлангани, Шавкат Мирзиёев 19 сентябрь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Шаҳрисабз, Яккабоғ, Қамаши, Касби, Косонсой, Тўрақўрғон, Арнасой, Кармана, Ургут, Шеробод, Олтинсой, Гулистон, Янгийўл, Хива туманлари ҳокимларини ишдан олгани тўғрисида хабар берилганди.

Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади
Жамият21:42 | 30.9.22
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади