Россиядан оммавий учиб кетишлар бошланиши ортидан бир қатор шаҳарларга авиачипталар тугаб қолди

Москвадан Истанбул, Ереван, Тошкент, Боку ва бошқа шаҳарларга виза талаб қилинмайдиган энг яқин тўғридан-тўғри рейсларда авиачипталар тугаб қолди. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.

Маълум қилинишича, Тошкентга учмоқчи бўлганлар 23 сентябрдаги рейсга «Аэрофлот» орқали 64 минг рублга (11 миллион 648 минг сўм) чипта сотиб олишлари мумкин.

Москвадан Истанбулга тўғридан тўғри парвоз қилиш учун чиптани 23 сентябргача сотиб олиш мумкин эмас. Чипта нархи 76 минг рубль (13 миллион 832 минг сўм) бўлади. Бу рейс учун чипта авиакомпания сайтидан олиб ташланган. Энг тез тўғридан-тўғри рейс 25 сентябрга мўлжалланган бўлиб, уни 58 минг рублга (10 миллион 556 минг сўм) сотиб олиш мумкин. Turkish Airlines веб-сайтида худди шундай чипта 24 сентябрдан кейин 81 минг рублга (14 миллион 742 минг сўм) мавжуд.

Москвадан Ереванга парвозларда ҳам ҳудди шундай ҳолатни кўриш мумкин. «Аэрофлот» веб-сайтида 23 сентябрь куни учун фақат 122 минг рубллик (22 миллион 404 минг сўм) «бизнес-класс» чипталари қолган. «Эконом класс»да 24 сентябрдагина 62 минг рубль (11 миллион 284 минг сўм) эвазига учиб кетиш мумкин.

«Аэрофлот» орқали Бокуга тўғридан-тўғри чиптани ҳам 23 сентябрдан аввал топиб бўлмайди ва бу 74,5 минг рублга (13 ниллион 559 минг) тўғри келади. Шунингдек, авиакомпания веб-сайтидаги маълумотларга кўра, 22 сентябрь учун 719 евро ва 24 сентябрь кунига 394 евролик чипталар мавжудлиги маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия президенти Владимир Путин мамлакатда қисман ҳарбий сафарбарлик эълон қилганди. Шундан сўнг мудофаа вазири Сергей Шойгу сафарбарликка кимлар жалб қилиниши ҳақида маълумот бериб, уларнинг сони 300 мингга етишини билдирди. Сафарбарлик эълон қилинганидан сўнг Россия фонд бозори кескин қулади. Шунингдек, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларга мурожаат қилиб, уларни оммавий намойишларда иштирок этмасликка чақирди.

Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Жамият23:37 | 27.9.22
Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди