Россиянинг IrAero авиакомпанияси Самарқанддан Қозонга парвозларни йўлга қўйди

Россиянинг IrAero авиакомпанияси Самарқанд халқаро аэропортидан Татаристон пойтахти Қозон шаҳрига янги йўналиш очди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports компанияси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Ato.ru»

Қайд этилишича, 20 сентябрдан бошлаб Самарқандга ва ортга Қозонга рейслар ҳафтада бир марта сешанба кунлари амалга оширилади. Октябрь ойи охиригача 2022 йил баҳор-ёз мавсуми доирасида самолётлар Самарқанддан Қозонга маҳаллий вақт билан соат 18:30 да парвоз қилади.

Йўловчиларни ташиш Sukhoi Superjet 100 самолётларида амалга оширилиб, парвоз вақти 3 соат 40 дақиқага мўлжалланган.

Шунингдек, IrAero авиакомпанияси 1999 йилда ташкил этилган ва Иркутск халқаро аэропортида жойлашган Россия авиакомпанияси ҳисобланади. Компания парки Airbus A319, Superjet 100, Bombardier CRJ-200LR каби самолётлардан, шунингдек, Antonov йўловчи ва юк ташувчи самолётларидан ташкил топган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Намангандан Дубайга тўғридан-тўғри авирейслар йўлга қўйилганди. Шунингдек, Ўзбекистон Саудия Арабистонининг FlyNas, БААнинг WizzAir ва Flydubai компанияларининг авиапарвозларни амалга оширишига рухсат берганди.

Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади
Жамият21:42 | 30.9.22
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади