Садир Жапаров Қирғизистон—Ўзбекистон ўртасида давлат чегарасига оид битим имзоланишини маълум қилди

Садир Жапаров БМТ Бош Ассемблеясининг 77-сессиясидаги чиқишида Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида давлат чегараси бўйича битим имзоланишини маълум қилди.

Фото: БМТ

«1991 йилнинг декабрида Совет Иттифоқи парчалангач, баҳсли ҳудудлар ва чегара бўйича муаммолар пайдо бўлди. Уларнинг айримлари ҳозирга қадар тартибга солинмаган. Бутун Совет—Хитой чегарасида 20 дан ортиқ баҳсли ҳудудлар бўлган бўлса, Қирғизистоннинг ўзида улар бешта», — дейди Жапаров.

Садир Жапаров жаҳон ҳамжамиятига Қирғизистон дастлаб 1996 йилда Хитой билан ва 1999 йилда Қозоғистон билан давлат чегаларининг кесиш нуқталари бўйича масалаларни муваффақиятли якунлаганини эслатиб ўтган.

«Биз ҳозирда Ўзбекистон билан Давлат чегараси тўғрисидаги битим бўйича ҳамкорликдаги ишларни деярли тўлиқ якунладик ва уни имзолаш арафасидамиз. Учта қўшни давлат билан давлат чегаралари тинчлик, яхши қўшничилик, дўстлик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик чегарасига айланганини мамнуният билан қайд этаман», дея таъкидлайди у.

Маълумот учун, Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасининг узунлиги 1378 километрни ташкил этиб, унинг 85 фоизи 2017 йилги келишув билан тавсифланган ва ратификация қилинган.

Аввалроқ Тожикистон ва Қирғизистон ишчи гуруҳлари 18 сентябрь куни «Гулистон» чегара пунктида учрашиб, чегара йўлини очиш ва транспортлар ҳаракатини таъминлашга келишиб олгани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Қирғизистон Бош прокуратураси Тожикистон билан чегарадаги можаро бўйича жиноят иши қўзғатган. Боткен вилоятида Тожикистон томонидан содир этилган ҳужумга сабаб бўлган ҳолатларни ўрганиш учун идоралараро тергов гуруҳи тузилган.

Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Соатига 30 километр тезликда ҳаракатланувчи автомобиллар ва 15 дақиқалик шаҳар концепцияси: пиёда сайр қилиш учун идеал шаҳар Париж ҳақида
Жамият19:19 | 27.9.22
Соатига 30 километр тезликда ҳаракатланувчи автомобиллар ва 15 дақиқалик шаҳар концепцияси: пиёда сайр қилиш учун идеал шаҳар Париж ҳақида