Сирдарёда 4,5 гектар бўш ерни 240 минг долларга сотишга уринганлар ушланди

Сирдарёда ер олди-сотдиси билан боғлиқ жиноят фош этилди, деб хабар беради Бош прокуратура матбуот хизмати.

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Маълум қилинишича, фуқаро Г.К.нинг ИИВ Жиноят-қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлимига қилган мурожаатига асосан, ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда М.Б. исмли шахс ва бошқалар Сирдарё тумани «Камолот» маҳалласи ҳудудидан дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларни мустаҳкамлаш ишларини амалга ошириш учун «Б.Г.» МЧЖга ажратилган 4,5 гектар бўш ер майдонини 240 минг АҚШ долларига сотмоқчи экани аниқланган. Улар, шунингдек, 1000 доллар эвазига танишлари орқали ҳужжатларни расмийлаштириб беришга келишиб, келишилган пуллардан 13 минг долларини ариза муаллифидан фирибгарлик йўли билан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Б. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 4-қисми «а» банди ва 28, 211-моддаси (Пора бериш) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.

Аввалроқ Тошкент вилоятида 3,7 гектар ерни 250 минг долларга сотмоқчи бўлган эркак ушлангани, Бухорода пора эвазига 50 гектар ер олиб бермоқчи бўлган муҳандис ва бош мутахассис қўлга олингани тўғрисида хабар берилганди.

Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Жаҳон8:11 | 26.9.22
Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 26.9.22
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Жамият22:34 | 25.9.22
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Жамият21:24 | 25.9.22
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Жамият, Тошкент ш.20:19 | 25.9.22
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди