13:38 | 21.09.22 456

Тошкент—Пермь хақларо автобус қатнови қайта тикланди

Қатновлар ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари амалга оширилади

«Тошкент» автовокзали Россияга қатновчи халқаро автобус йўналишлари тўғрисида маълумот берди. Унда келтирилишича, Тошкент—Пермь ўртасидаги қатновлар қайта тикланган.

Қайд этилишича, Пермга қатновчи автобуслар ҳафтанинг ҳар сешанба ва жума кунлари соат 17:25 да «Тошкент» автовокзалидан йўлга чиқади. Чипта нархи — 905 минг сўм.

Шунингдек, қуйидаги йўналишлар бўйича ҳам Россияга автобус қатновлари амалга оширилмоқда:

  • ҳар куни соат 12:00 да — Тошкент—Москва (чипта нархи 1 миллион 205 минг сўм);
  • ҳар сешанба ва жума кунлари соат 11:00 да — Тошкент—Қозон (чипта нархи 905 минг сўм);
  • ҳар душанба кунлари соат 14:00 да — Тошкент—Новосибирск (чипта нархи 905 минг сўм);
  • ҳар сешанба ва шанба кунлари соат 23:30 да — Тошкент—Омск (чипта нархи 805 минг сўм);
  • ҳар пайшанба кунлари соат 06:00 да — Тошкент—Нижний Новгород (чипта нархи 1 миллион 5 минг сўм);
  • ҳар чоршанба кунлари соат 20:00 да — Тошкент—Санкт-Петербург (чипта нархи 1 миллион 505 минг сўм).

Чипталарни «Тошкент» автовокзали чиптахоналаридан сотиб олиш мумкин.

Аввалроқ Фарғонадан Самарқандга Тожикистон орқали автобус қатнови амалга оширилганди. Шунингдек, Тошкент–Нижний Новгород йўналиши бўйича автобус қатнови йўлга қўйилган.


Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

13:18 | 30.09.23 297
Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

12:01 | 30.09.23 225
Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 940
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 440
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 393
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 448