Тошкентда МИБ фуқародан 50 млн сўм қарздорликни ундирди

Тошкент шаҳри Олмазор туманида Мажбурий ижро бюроси қарздор фуқародан 50 миллион сўм қарздорликни давлат фойдасига ундирди. Бу ҳақда буюронинг ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси йўл-ҳаракати хавфсизлиги хизматининг бир қатор қарорларига асосан қарздор А.А.дан йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмагани сабаб Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан жами 63 та маъмурий баённома тузилган бўлиб, 50 миллион сўм миқдорида маъмурий жарималар ундириш белгиланган.

Шунингдек, қарорлар ижроси таъминланиши мақсадида мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, қарздор фуқарога тегишли бўлган Cobalt машинасини хатлаш жараёнида фуқародан 50 миллион сўм миқдоридаги маъмурий жарималар тўлиқ ундирилиб, ижро иши тамомланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода хорижга чиқмоқчи бўлган эркакдан 8 йиллик алимент олдиндан ундирилгани ҳақида хабар берилганди.

Қутқарув кемасида баскетбол ўйнаётган муҳожирлар, намойишларни бостираётган ҳарбийлар, карантиндаги шаҳар — бугун суратлари
Жаҳон23:34 | 24.9.22
Қутқарув кемасида баскетбол ўйнаётган муҳожирлар, намойишларни бостираётган ҳарбийлар, карантиндаги шаҳар — бугун суратлари
Тожикистон Бош прокуратураси қирғиз ҳарбийлари ва фуқароларига нисбатан жиноий иш қўзғатди
Жаҳон22:25 | 24.9.22
Тожикистон Бош прокуратураси қирғиз ҳарбийлари ва фуқароларига нисбатан жиноий иш қўзғатди
Бугун оқшоми. Украиналик хакерлар ҳужумига учраётган «Мир», 60 ёшида талаба бўлган маҳалла раиси, «сафарбарлик»ка қарши намойишлар
Жамият, Жаҳон21:00 | 24.9.22
Бугун оқшоми. Украиналик хакерлар ҳужумига учраётган «Мир», 60 ёшида талаба бўлган маҳалла раиси, «сафарбарлик»ка қарши намойишлар
Бухорода олти тонна пахтани яширин равишда олиб кетаётган шахслар ушланди
Жамият20:35 | 24.9.22
Бухорода олти тонна пахтани яширин равишда олиб кетаётган шахслар ушланди
Путин сафарбарлик юзасидан янги қонун имзолади
Жаҳон20:14 | 24.9.22
Путин сафарбарлик юзасидан янги қонун имзолади
Туркия БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ҳуқуқини бекор қилиш таклифи билан чиқди
Жаҳон19:42 | 24.9.22
Туркия БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ҳуқуқини бекор қилиш таклифи билан чиқди