Вайрон бўлган бинога «тикилиб турган» Тарас Шевченко, текин овқат учун тўпланган оломон, зилзила вақтида ташқарига чиқарилган беморлар — бугун суратлари

Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Мексикада душанба куни содир бўлган 6,8 балли зилзила икки кишининг ўлимига сабаб бўлди. 200 дан ортиқ биноларга зарар етди. Суратларда зилзила оқибатлари тасвирланган.

Фото: Reuters
Фото: Reuters
Фото: Reuters
Фото: Reuters
Фото: «Америка овози»

Мексикадаги 6,8 балли зилзиладан сўнг тиббий ёрдам олаётган аёл.

Фото: USA Today

Мексикадаги 6,8 магнитудали зилзиладан бир неча дақиқа кейин тиббиёт марказидан олиб чиқилган беморлар.

Фото: Getty Images

Қирғиз-тожик чегарасидаги Максат қишлоғидаги зарар етган масжид яқинида патруллик қилаётган қирғиз аскари.

Фото: AFP

Уруш давом этаётганига қарамай яна қайта очилган McDonald’s ишчиси жўнатмаларни курьерга беришдан аввал кўздан кечирмоқда.

Фото: Reuters

Украинанинг Харьков вилоятидаги украиналик аскарлар томонидан қайтариб олинган Дерҳачи шаҳрининг бузилиб кетган маданият саройи қаршисида турган украиналик шоир, ёзувчи ва санъаткор Тарас Шевченко ҳайкали.

Фото: USA Today

Ноқонуний муҳожирлар Ўрта Ер денгизининг халқаро сув ҳудудида ўтказилган операция доирасида қутқариб олинганидан сўнг испан қутқарув кемасида тунамоқда.

Фото: «Америка овози»

Покистоннинг Синд вилоятида Чачро сув тошқинидан сўнг эвакуация қилинган, вақтинчалик лагер яқинида тарқатилаётган текин озиқ-овқатни олиш учун тўпланган одамлар.

Фото: USA Today
Фото: USA Today

Сурия шимолидаги Раққа қишлоғида жойлашган Саҳлаҳ ал-Банат лагерида челагига сув тўлдираётган аёл.

Фото: USA Today

Маҳса Аминининг ўлимидан сўнг Теҳронга йиғилган намойишчилар баррикадаларни ёқмоқда.

Фото: AFP/Getty Images

Истанбулдаги намойишчилар куни кеча Эронда ҳижобини нотўғри ўрагани учун полицияга олиб кетилган ва шундан сўнг вафот этган қиз Маҳса Аминининг портретини кўтариб бормоқда.

Фото: AFP

Ҳиндистоннинг Аҳмадобод ҳудудида Гужоротнинг анъанавий рақси — Гарбани ижро этаётган миллий кийимдаги қиз.

Фото: «Америка овози»

Хитойлик модель Пекиндаги мода ҳафталигида.

Фото: Getty Images

Таиланднинг жанубий вилояти Наратҳиуатда сайроқи қушлар танловида намойиш қилинаётган қафасдаги қушлар.

Фото: AFP

Австралиядаги кўрфазда соҳилга чиқиб қолган кит.

Фото: «Америка овози»

Кэтрин Крокет Қуйи Манхэттендаги Брукфилд Плейсда «Динер эн Бланc»нинг 10-нашрида суратга тушмоқда.

Фото: «Америка овози»

Ватикандаги майдонда болакайни ўпаётган Рим Папаси.

Фото: USA Today
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди