12:36 | 21.09.22 148

Зеленский Киевнинг позицияси референдумлар сабаб ўзгармаслигини маълум қилди

Унинг айтишича, Украинанинг шериклари ҳам бу борада мамлакатни тўлиқ қўллаб-қувватлайди

ДХР, ЛХР, Запорожье ва Херсон вилоятларининг Россия таркибига қўшилиш борасидаги олдинги референдум натижаларига қарамасдан, Киевнинг позицияси ўзгаришсиз қолади. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский ўзининг Telegram каналида эълон қилган видеомурожаатида маълум қилди.

Фото: Global Look Press

Зеленскийга кўра, қаердандир келаётган шовқин ёки бирор анонсларга қарамай, уларнинг позицияси ўзгаришсиз қолади. Украинанинг шериклари ҳам бу борада мамлакатни тўлиқ қўллаб-қувватлайди.

«Бу бўйича кўплаб саволлар бор. Лекин нима бўлди? Олдин айтилган гапларнинг қайси бири янграмади? Позициямиз аниқ ва барчага маълум. Бизни фақат шу қизиқтириши керак. Қаердадир айтилаётган гаплар эмас, балки аниқ мақсадимиз. Украина Қуролли Кучлари, разведка, Махсус операция кучлари, Украина Хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, полиция, чегарачилар кўпроқ қўллаб-қувватланиши керак», — дейди у.

Аввалроқ Донецк ва Луганск халқ республикалари, шунингдек, Запорожье ва Херсон вилояти администрациялари Россия таркибига Федерация субъекти сифатида кириш бўйича референдумлар ўтказишга оид қарорни қабул қилганди. Ушбу ҳудудларда овоз бериш жараёнлари 23 сентябрдан 27 сентябрга қадар бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, август охирларида Россия Украинанинг босиб олинган ҳудудларида «референдумлар» ўтказилишини эълон қилиши мумкинлиги айтилганди. Ўшанда АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши координатори Жон Кирби «референдумлар» ўтказилиши мумкин бўлган потенциал ҳудудлар Запорожье вилоятининг бир қисми бўлган Херсон вилояти ҳамда Украина шарқидаги Донецк ва Луганск вилоятларидир деган эди.

Ўзбекистонда кўз тўр пардасини кўчириб ўтказиш жарроҳлик амалиёти жорий этилиши мумкин

Ўзбекистонда кўз тўр пардасини кўчириб ўтказиш жарроҳлик амалиёти жорий этилиши мумкин

21:06
СМТИ раҳбари Римда «Ўзбекистон ва Италия: ҳамкорликнинг янги қирралари» мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этди

СМТИ раҳбари Римда «Ўзбекистон ва Италия: ҳамкорликнинг янги қирралари» мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этди

20:15
Шавкат Мирзиёев сайловолди дастурида 5 та энг асосий йўналишга эътибор қаратишини таъкидлади

Шавкат Мирзиёев сайловолди дастурида 5 та энг асосий йўналишга эътибор қаратишини таъкидлади

19:18
Тошкентда уй талашган ука акасини ўлдирди

Тошкентда уй талашган ука акасини ўлдирди

18:06
Боғчалардаги олий маълумотли тарбиячилар ойлиги ўқитувчилар ойлигига тенглаштирилади

Боғчалардаги олий маълумотли тарбиячилар ойлиги ўқитувчилар ойлигига тенглаштирилади

16:54
Тошкентда Cobalt ва «Жигули» тўқнашиб, йўл четида турган уч кишини уриб юборди

Тошкентда Cobalt ва «Жигули» тўқнашиб, йўл четида турган уч кишини уриб юборди

15:42