«Масалани назоратдан чиқариш эмас, уни ечиш керак» — Эркинжон Турдимов

Самарқанд вилоят ҳокимлигида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ижро ҳолати муҳокама қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фото: ЎзА

Маълум қилинишича, йиғилишда мурожаатларга ўзбўларчилик кайфияти билан ёндашиб келаётган 55 та корхона ва ташкилотнинг раҳбар ва ўринбосарлари, ижро интизоми ҳамда фуқаро мурожаатларига масъул бўлган бўлинма раҳбарлари иштирок этган.

Вилоятда ижроси кечикаётган мурожаатлар сони 1361 тани ташкил этиб, уларнинг 566 таси, яъни 42 фоизга яқини электр тармоқлари корхонаси ҳиссасига тўғри келиши таъкидланган.

«Одамлар бекордан-бекор мурожаат қилмайди, жонидан ўтганидан сўнг ҳокимлик ва бошқа идоралар эшигига боради. Фуқаронинг уйида чироқ бўлмасаю, шу тизим масъуллари қандай қилиб уйида ёки ишхонасида чироқ ёқиб ўтиради? Биринчи навбатда виждони оғриши керак, қолаверса, зиммасига юклатилган вазифани бажариб қўйиши шарт», — деган Эркинжон Турдимов.

Шунингдек, «Вилоят электр тармоқлари» корхонаси томонидан 212 та ҳолатда, Пайариқ туман электр термоқлари корхонаси 151 та ҳолатда ёки Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ва шаҳардаги ташкилотлар томонидан 420 та ҳолатда фуқароларнинг мурожаатлари кечиктирилаётгани келтириб ўтилган.

«Қонунда юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш муддатлари аниқ белгилаб қўйилган. Лекин айрим раҳбарлар буни унутган кўринади. Йўқса, 30 ҳолатда мурожаатларни кўриб чиқиш муддати 6 ойдан ошиб кетмаган бўларди. Бу мурожаатларнинг 16 таси электр тармоқлари корхоналарига тегишли. Нима, бу ташкилот масъуллари қонундан бехабарми ёки қонунга амал қилмайдими? Албатта, қонун талаби уларга тушунтириб қўйилади. Раҳбарлар шуни унутмаслиги керак, мурожаатларни назоратдан чиқариш эмас, ҳал қилиш асосий талаб ҳисобланади. Марҳамат, мурожаат асоссиз бўлса, ҳал этиш имкони бўлмаса, тушунтириб беринг, асос кўрсатинг», — деган вилоят ҳокими.

Муҳокама якунлари бўйича мурожаатларга эътиборсиз қараган 17 нафар мансабдор шахсга нисбатан тегишли органлар томонидан қонуний чора кўрилиши белгиланган. Йиғилишда ҳар бир раҳбарнинг халқ билан, халқнинг дарди билан ишлаши зарурлиги, мурожаат замирида инсоннинг, шахснинг дарди, ташвиши турганлигини чуқур англаши кераклиги таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашдаги сусткашлиги учун Бухоро вилояти ҳокимининг фармойишига биноан, 5 та туман ҳокимига ҳайфсан интизомий жазоси берилди, 2 та туман ҳокими эса иш ҳақининг 20 фоиз миқдорида жаримага тортилгани ҳақида хабар берилганди.

Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
Жамият23:52 | 6.10.22
Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Жамият, Тошкент ш.23:13 | 6.10.22
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Жаҳон22:51 | 6.10.22
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
Жамият22:35 | 6.10.22
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Жаҳон22:04 | 6.10.22
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди
Жамият21:44 | 6.10.22
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди