Молиявий саводхонлик: депозит ҳақида нималарни билишимиз керак?

Молия соҳаси билан боғлиқ ҳар қандай мавзу мураккаб, уни тушуниш учун махсус билимга эга бўлиш керакдек туюлиши мумкин. Бироқ, келинг, депозитлар ҳақида осон ва тушунарли тилда маълумотга эга бўламиз. Мавзу бўйича умумий тасаввур ҳосил қилишингиз учун асосий тушунчаларга эътибор қаратамиз.


Депозит/омонат нима?

Пул депозити — бу фойда олиш ёки шунчаки сақлаш учун пулларни маълум муддатга банкка қўйиш. Банк ушбу маблағларнинг бир қисмидан ўз мақсадлари йўлида фойдаланиши мумкин. Масалан, мижозларга кредит бериш, фонд бозорлари ва валюта биржаларида савдо қилиш орқали банк фойда кўриш ҳуқуқига эга.

Тарихга назар

Депозитлар милоддан аввалги VII асрда пайдо бўлган. Одамлар пулларини маҳаллий коҳинлар қўлида сақлаган. Бироқ бунинг эвазига ҳеч қандай фоизлар тўланмаган. Омонат билан боғлиқ хизматларни таклиф қилувчи биринчи банклар Европада 808 йилда фаолият бошлаган.

Депозит турлари

Энг кенг тарқалган депозитлар:

  • Талаб қилиб олингунча депозитлар. Пулларни сақлаш муддати бўйича қатъий белгиланган чекловлар йўқ, пул қўювчи маблағларидан исталган пайт фойдаланиши мумкин. Фоиз ставкалари бошқа омонат турларига қараганда пастроқ ёки умуман мавжуд эмас.
  • Муддатли депозитлар (маълум муддатга — 6, 12, 24 ойга ва ундан кўпроқ йилга очиладиган депозитлар). Депозит суммаси белгиланган муддат якунлангач эгасига қайтариб берилади. Йиғилган фоизлар омонат муддати давомида (ҳар ой, ҳар кварталда ва ҳ.к.) ёки якунида тўлаб берилади.
  • Жамғариладиган/мақсадли омонатлар. Маълум бир мақсадни (масалан, ўқишга тўлов қилиш, машина ёки квартира сотиб олиш) кўзлаб пул тўплаш учун очилади. Одатда ушбу омонат узоқ муддатга жойлаштирилади ва бошқа кўплаб депозитлардан фарқли равишда, ҳисобни тўлдириб бориш имконини беради.

Афзаллик ва камчиликлари

Депозитнинг яхши тарафлари:

  • Ўзбекистонда ҳар қандай шартлар асосида ва ҳар қандай валютада очилган барча депозитлар Фуқароларнинг омонатларини кафолатлаш фонди томонидан ҳимояланган. Агар банк билан нохуш ҳодиса юз берган тақдирда ҳам, пул қўйган киши зарар кўрмайди.
  • Депозитлар — бу кафолатланган пассив даромад. Мукофот мижоз иштирокисиз автоматик равишда жамғариб борилади.
  • Депозитлар турли шартларга эга. Шартларнинг баъзиларига кўра, мижоз ўз маблағларини исталган пайт ечиб олиши мумкин.
  • Фойдани олдиндан ҳисоблаб чиқиш имкони мавжуд. Бунинг учун банкнинг расмий сайтидаги онлайн калькулятордан фойдаланиш ёки мустақил равишда фойда миқдорини аниқлаб олиш мумкин.
  • Пулга эга бўлиш механизми имкон борича тушунарли ва махсус билимга эга бўлишни талаб этмайди.
  • Расмийлаштириш осон.

Депозитнинг салбий тарафлари:

  • Депозит — пулларни сақлаш ва кўпайтириб олишнинг ишончли усули. Бироқ унинг баъзи хусусиятларини билиб қўйиш зарар қилмайди.
  • Баъзан инфляция банк томонидан ҳисобланган фоизлардан юқори бўлади. Вақт ўтиши билан фоизлар камроқ даромад келтира бошлайди. Шунинг учун жуда узоқ муддатга пул қўйиш тавсия этилмайди.
  • Муддатли депозитларни муддатидан олдин ёпсангиз, фойдадан маҳрум бўлишингиз мумкин. Талаб қилиб олингунча депозитлар бундан истисно, бироқ уларда фоиз ставкасини пастроқ.
  • Миллий валюта хорижий валютага нисбатан арзонлашиб кетса, сиз депозитдан кам даромад оласиз, айниқса омонатингиз қисқа муддатга жойлаштирилган бўлса. Бироқ бундай ҳолатларда пулларни ечиб олишга шошилмаслик керак, чунки вақт ўтиб курс яна барқарорлашса, фоизлар бўйича фойда кўриш мумкин бўлади.

Депозит бўйича фоизлар қандай ҳисоб-китоб қилинади?

Депозитлар бўйича фоизлар — бу маблағларингиздан фойдаланганлик учун банк томонидан сизга тўланадиган пул. Аниқ ҳисоб-китоб учун йиллик фоиз ставкаси тушунчасидан фойдаланилади. Йиллик фоиз ставкаси — бу бир йил давомида банк мижознинг пулларидан фойдаланиб, бунинг учун унга тақдим этадиган мукофот пули. Фоиз ставкаларини ҳисоблаб ёзишда номинал ва эффектив фоиз ставкаларидан фойдаланилади.

Номинал фоиз ставкаси:

Номинал фоиз ставкаси — бу депозит суммасига асосланган фоизлар. Мисол учун, сиз 23 фоиз оддий фоиз ставкаси бўйича 2 йил муддатга 1 миллион сўм миқдорида депозит очдингиз.

  • Бир йилдан кейин кўрадиган фойдангиз — 1 230 000 сўм.
  • Икки йилдан кейин кўрадиган фойдангиз — 1 460 000 сўм.

Яъни фоизлар фақат 1 миллион сўмга қўшиб ҳисобланади.

Эффектив фоиз ставкаси (капиталлаштириш):

Омонатнинг асосий суммасига маълум даврийлик билан (ҳар ой, ҳар уч ойда бир, ҳар йил) фоизлар қўшиб борилади. Ушбу фоиз ставкаси пул қўювчига кўпроқ даромад келтиради.

Масалан, сиз фоизларни автоматик капиталлаштириш (ҳар ойлик капиталлаштириш) шартлари бўйича 2 йил муддатга 23 фоиз ставка бўйича 1 миллион сўм миқдорида депозит очдингиз:

  • Бир йилдан кейин кўрадиган фойдангиз — 1 255 863 сўм.
  • Икки йилдан кейин кўрадиган фойдангиз — 1 577 193 сўм.

Яъни 23 фоиз ҳар ой кўпайиб борадиган депозит суммасига нисбатан қўлланилади.

Шуни унутмангки, банклар депозит шартномасининг муддати тугашига қадар фоиз ставкаси ва даромадни ҳисоблаб ёзиш усулини ўзгартиришга ҳақли эмас.

Депозит очишда нималарга эътибор қаратиш керак?

Агар депозит очишга қарор қилган бўлсангиз, қуйидаги жиҳатларни инобатга олинг:

  • Фоиз ставкаси. Ставка қанча юқори бўлса, омонатдан фойдаланиш имконияти шунча чекланган бўлади. Масалан, ҳисобварақни тўлдириш ёки ундан пул ечиб олиш имконсиз бўлиши мумкин;
  • Депозитнинг минимал ва максимал суммаси.
  • Пулларни қисман ёки тўлиқ ечиб олиш шартлари.
  • Номинал ёки эффектив фоиз ставкаси, капиталлаштириш бор-йўқлиги.
  • Муддатни узайтириш имкони (автоматик тарзда ёки мижознинг талабига кўра бўлиши мумкин).

Депозит энг оддий инвестиция қилиш усулларидан бири ҳисобланиб, ундан фойдаланиш учун махсус билим талаб этилмайди. Шунингдек, депозит билан кафолатланган ва барқарор даромадга эришиш мумкин. Жисмоний шахсларнинг омонатлари суғурта орқали ҳимоялангани боис пуллардан маҳрум бўлиш хавфи жуда оз.

Депозитлар, шунингдек, бошқа активларга қилинган сармоялар бўйича молиявий йўқотишларнинг ўрнини тўлдиришга ёрдам бериши мумкин.

Сармояларингиз омадли бўлсин!

Реклама ҳуқуқи асосида.

Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
Жамият23:52 | 6.10.22
Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Жамият, Тошкент ш.23:13 | 6.10.22
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Жаҳон22:51 | 6.10.22
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
Жамият22:35 | 6.10.22
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Жаҳон22:04 | 6.10.22
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди
Жамият21:44 | 6.10.22
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди