Москвада сафарбарликка қарши намойиш ўтказганларга «военкомат»га чақирув қоғозлари берилди

Москвадаги бир нечта полиция идорасида 21 сентябрь куни ўтказилган сафарбарликка қарши норозилик намойишларида қўлга олинган фуқароларга «военкоматга» бориш бўйича чақирув қоғозлари берилди. Бу ҳақда «ОВД-Инфо» инсон ҳуқуқлари ҳимояси лойиҳаси хабар берди.

Фото: Meduza

Чақирув қоғозлари Соколиная гора, Люблино, Измайлово, Южное Тушино, Гагаринск ва Вернандский проспекти туманларининг ИИБларида қўлга олингаларга берилган. «Яблоко» партияси аъзоси Кирил Гончаров намойишчилардан бирига топширилган шу каби чақирув қоғозининг суратини эълон қилган.

Фото: Telegram

Соколиная гора тумани ИИБ ходимлари томонидан ушланган шахслардан бирининг рафиқасига кўра, унинг турмуш ўртоғига чақирив қоғозини шахсан ҳарбий комиссар топширган.

«Улар чақирув қоғозининг топширилишини видеога олган ва уларга Россия фуқароси бўлгани учун қабул қилишга мажбур эканликлари айтилиб, эртага комиссариатга бориши маълум қилинган», — дейди у.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларининг маълум қилишича, қўлга олинганларнинг камида бир нафари чақирув қоғозини олмаса, жиноят иши очилиши билан қўрқитилган.

Эслатиб ўтамиз, 21 сентябрь куни Россия президенти Владимир Путин мамлакатда қисман ҳарбий сафарбарлик эълон қилганди. Шундан сўнг мудофаа вазири Сергей Шойгу сафарбарликка кимлар жалб қилиниши ҳақида маълумот бериб, уларнинг сони 300 мингга етишини билдирди. Шу куни кечаси Россия бўйлаб сафарбарликка қарши ўтказилган акцияларда 1,4 мингдан ортиқ одам ушланган.

Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Жамият23:37 | 27.9.22
Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди