Наманганда 3 минг долларни ноқонуний айирбошлаганлар ушланди

Наманганда 3 минг долларни 33,1 миллион сўмга ноқонуний айрибошлаганлар ушланди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура хузуридаги департаментнинг Наманган вилояти Мингбулоқ тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда тумандаги «Ўрда» маҳалла ҳудудида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган А.Ғ. ва С.В. фуқаро З.га 3000 долларни 33,1 миллион сўмга сотаётган вақтида ушланган.

Тадбир якунида уларнинг ёнидан 3348 доллар, 400 Тожикистон сомонийси, 145 турк лираси, 4740 қирғиз соми, 113 500 қозоқ тенгеси, 121 490 россия рубли, 1720 евро ва 6,1 миллион сўм ашёвий далил тариқасида олинган.

Шунингдек, департаментнинг Хоразм вилояти Хазорасп тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Ҳазорасп универсал савдо комплекси олдида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Р.К. фуқаро О.дан 3000 долларни жами 33 миллион сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Урганч тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Урганч марказий деҳқон бозори атрофида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Қ.Қ. ва Д.С. олдиндан ўзаро тил бириктириб, фуқаро М.дан 3000 долларни 32,7 миллион сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарёда валюта қимматликларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олингани ҳақида маълум қилинганди. Шунингдек, ДХХ 373 минг долларни Қирғизистонга ноқонуний олиб ўтаётган шахсни ушлагани ҳақида хабар берилганди.

Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
Жамият23:52 | 6.10.22
Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Жамият, Тошкент ш.23:13 | 6.10.22
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Жаҳон22:51 | 6.10.22
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
Жамият22:35 | 6.10.22
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Жаҳон22:04 | 6.10.22
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди
Жамият21:44 | 6.10.22
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди