Наманганда мактаб ўқувчиси Lacetti уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлди

Наманган вилояти Мингбулоқ туманида 14 сентябрь куни 5-синф ўқувчиси автоҳалокат оқибатида вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати

Қайд этилишича, Мингбулоқ тумани «Чордона» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Балиқчи—Мингбулоқ—Найман—Пунгон йўлида шу маҳаллада яшовчи А.Н. Lacetti’да юқори тезликда келиб, йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган 2011 йилда туғилган қизни уриб юборган.

Маълум бўлишича, қиз оғир тан жароҳатлари оқибатида туман марказий шифохонасининг жонлантириш бўлимида вафот этган. Ҳолат юзасидан 21 сентябрь куни тумандаги 1-мактабда ўқувчиларнинг ота-оналари иштирокида йиғилиш ўтказилган.

Фото: Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда 5 ёшли пиёданинг ўлимига олиб келган ЙТҲ сабаби маълум қилинганди. Шунингдек, Қашқадарёда ҳайдовчи машинасида 2 пиёдани уриб, қочиб кетгани, Тошкент вилоятида Labo пиёдани уриб, воқеа жойидан яширингани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистонда 1 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:35 | 1.10.22
Ўзбекистонда 1 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади