Окопдаги украиналик аскар, сочини кесаётган эронлик аёллар, соҳилга чиқиб қолган китлар — бугун суратлари

Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Украина аскари окопда Россия аскарлари ҳужумини кутмоқда.

Фото: Reuters

Озод қилинган украиналик ҳарбий маҳбуслар.

Фото: Украина Давлат хавфсизлик хизмати матбуот хизмати

Балаклеядаги зарар етган бозор ёнида сабзавот сотаётган аёллар.

Фото: Reuters

Украинанинг яқинда озод қилинган Балаклея ҳудудида электр токи йўқлиги боис одамларга шам ва озиқ-овқат тарқатилмоқда. Суратда нон учун навбатда турганлар.

Фото: Reuters

Владимир Зеленский билан онлайн мулоқот қилаётган АҚШ собиқ президенти Билл Клинтон.

Фото: Reuters

Қисман ҳарбий сафарбарлик ҳақидаги қарорга қарши намойишга чиққани учун қўлга олинаётган россияликлар.

Фото: USA Today
Фото: Reuters
Фото: Reuters
Фото: Reuters

Маҳса Амини ҳижобни нотўғри ўрагани учун Эрон полиция идорасига олиб кетилиб, сирли ўлим топиши ортидан бошланган намойишлар Туркиядаги эронлик аёллар томонидан давом эттирилмоқда. Улар норозилик белгиси сифатида сочларини омма олдида кесиб ташлаяпти.

Фото: AFP
Фото: AFP

Эрон президенти Иброҳим Раисий БМТ минбарида марҳум қўмондон Қосим Сулаймонийнинг суратини намойиш қилмоқда.

Фото: Getty Images

Эрон Ислом Республикасига қарши намойишларда қатнашаётган одамлар.

Фото: Getty Images

Фарзанди сув ичишини кузатиб турган суриялик ота-оналар. Ҳозирда бу мамлакатда сув етишмовчилиги кузатилмоқда. Шу билан бирга вабо хавфи ҳам ортиб боряпти.

Фото: AFP
Фото: AFP

Қизамиққа қарши эмланганидан сўнг табассум қилаётган Зимбабвелик қизалоқ.

Фото: Reuters

Шаҳар ташқарисидаги ғишт заводида ишлаётган афғонистонлик болалар.

Фото: AP Photo

Коломбодаги ўйинчоқлар дўкони сотувчиси харидорларни кутмоқда.

Фото: AFP

Украинадаги атом электростанцияси.

Фото: AFP

Бразилиядаги Амазония ўрмонларида ўрмон ёнғинларига қарши курашаётган ўт ўчирувчилар ва кўнгиллилар.

Фото: Reuters

Тутун кўтарилаётган Стромболи вулқони.

Фото: AFP

Туман ичидаги Франкфурт шаҳри.

Фото: AP Photo

Тасмания соҳилларига чиқиб қолган китлар.

Фото: AP Photo

Ҳиросима фалокатидан омон қолган Ҳидеко Тамура ўша вақтда зарар етмаган гингко дарахтининг уруғидан унган кўчатга сув қуйишдан аввал.

Фото: AP Photo

Шимолий ва Жанубий Кореяни ажратиб турувчи демилитаризация қилинган ҳудуд яқинидаги кунгабоқар даласи.

Фото: Reuters

Хитойдаги бешинчи чорвачилик фестивалида балиқ тутаётган одамлар.

Фото: Getty Images

Франция Пиренеисида қўзичоғини кўтариб олган чўпон аёл.

Фото: AFP

Милан модалар ҳафталигидаги моделлар.

Фото: Reuters
Фото: Reuters

156 метрли «Дилбар» мегаяхтаси Гамбургдаги бандаргоҳдан чиқмоқда.

Фото: Reuters
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади
Жамият21:42 | 30.9.22
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади