15:46 | 22.09.22 107

Ўзбекистон экспорт ва импортида юқори улушга эга давлатлар рўйхати эълон қилинди

Статистика қўмитаси бу бўйича маълумот берди

Статистика қўмитаси ахборот хизмати Ўзбекистон январь–август ойларида асосан қайси давлатларга маҳсулот экспорт қилгани бўйича маълумот берди.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг ўтган 8 ойида Ўзбекистон энг кўп Россияга маҳсулот экспорт қилган (1,853 миллиард долларлик). Ундан кейинги ўринларда Хитой (1,769 миллиард доллар) ва Туркия (1,125 миллиард доллар) жойлашган. Шунингдек, қуйида мамлакат экспортида юқори улушга эга давлатдар рўйхати келтирилган:

  • Қозоғистон — 884 миллион доллар;
  • Қирғизистон — 598 миллион доллар;
  • Афғонистон — 465 миллион доллар;
  • Тожикистон — 309 миллион доллар;
  • Туркманистон — 146 миллион доллар;
  • Канада — 137 миллион доллар;
  • Эрон — 108 миллион доллар.

Шунингдек, Статистика қўмитаси 2022 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар рўйхатларини ҳам эълон қилди. Булар:

  • Хитой — 4,3 миллиард доллар;
  • Россия — 3,8 миллиард доллар;
  • Қозоғистон — 1,9 миллиард доллар;
  • Жанубий Корея — 1,6 миллиард доллар;
  • Туркия — 1,1 миллиард доллар;
  • Германия — 649 миллион доллар;
  • Ҳиндистон — 413 миллион доллар;
  • Туркманистон — 387 миллион доллар;
  • Бразилия — 337 миллион доллар;
  • АҚШ — 267 миллион доллар.

Аввалроқ Ўзбекистонда туризм экспорти ҳажми 2019 йилга нисбатан 25 миллион долларга пастлагани, Қрим Ўзбекистонга дон экспорт қилишга тайёрлиги, мамлакат 7 ойда қанча газ плита экспорт қилгани тўғрисида хабар берилганди.