Ўзбекистонда 80 млрд сўмдан ортиқ маблағ истеъмолчилар фойдасига ҳал этилди

Ўзбекистонда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, қурилиш ва транспорт соҳасида 80 миллиард 40 миллион сўмдан ортиқ маблағлар истеъмолчилар фойдасига ҳал этилди. Бу ҳақда АОКАда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги директори ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Фото: Telegram / «Расмий хабарлар»

Қайд этилишича, агентлик томонидан 2020–2021 йиллар ва 2022 йилнинг январь-август ойлари мобайнида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш соҳасида қатор ишлар амалга оширилган.

Истеъмолчилар ҳуқуқлари бузилиши юзасидан агентликка жами 63 663 та шикоят билан мурожаат қилган. Келиб тушган мурожаатларнинг 48,3 фоизи уй-жой коммунал, транспорт хизматлари; 26,4 фоизи савдо ва умумий овқатланиш; 14,7 фоизи алоқа, молия ва ижтимоий хизматлар, 10,6 фоизи реклама муносабатлари ва бошқа масалаларга тўғри келиши таъкидланган.

Шунингдек, 2020–2021 йиллар ва 2022 йилнинг ўтган 8 ойи давомида мурожаатлар ҳамда ўтказилган ўрганишлар натижасига кўра истеъмолчиларга етказилган 192,8 миллиард сўм миқдоридаги зарар қайта ҳисоб-қитоб қилинган.

Агентлик томонидан чакана савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида товарлар ва хизматларнинг назорат хариди амалга оширилиб, уларда 369 номдаги (ун, қолипли нон, шакар, идишдаги ичимлик суви, қуюлтирилган сут, колбаса маҳсулоти, сариёғ, гўштли консерва, пишлоқ, ёғ-мой маҳсулотлари, цемент, кўмир, арматура, пахта ёғи, томатли кетчуп, лед лампалар, электро кабеллар ва бошқ.) маҳсулотлар бўйича ўтказилган экспертиза натижасида 85 номдаги маҳсулот норматив-техник ҳужжатлар талабларига номувофиқлиги аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда истеъмолчилар 2021 йилда энг кўп қайси соҳа бўйича шикоят қилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, 2021 йилнинг 9 ойи давомида истеъмолчилардан қайси соҳа бўйича кўпрок мурожаат тушгани маълум қилинганди. Унга кўра, келиб тушган мурожаатларнинг 3272 таси (37,7 фоиз) савдо соҳасига тўғри келган.

Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
Жамият23:52 | 6.10.22
Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Жамият, Тошкент ш.23:13 | 6.10.22
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Жаҳон22:51 | 6.10.22
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
Жамият22:35 | 6.10.22
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Жаҳон22:04 | 6.10.22
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди
Жамият21:44 | 6.10.22
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди