Ўзбекистонда ҳар 1000 кишига нечта автомобиль тўғри келиши маълум бўлди

Ўзбекистонда ҳар 1000 кишига нечта автомобиль тўғри келиши маълум бўлди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра республикада жисмоний шахсларга тегишли жами автомобиллар сони 3 268 470 тани, енгил автомобиллар сони эса 3 051 734 тани ташкил этмоқда. Шунга кўра, Ўзбекистонда ҳар 1000 нафар доимий фуқарога ўртача 90 та енгил автомобиль тўғри келиши маълум қилинган. Шунингдек, аҳолига тегишли енгил автомобиллар сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 284 608 тага ошгани қайд этилган.

Аҳолига тегишли жами автотранспорт воситаларидан:

  • енгил автомобиллар — 3 051 734 та;
  • юк автомобиллари — 195 784 та;
  • автобуслар — 6854 та;
  • микроавтобуслар — 8946 та;
  • махсус транспортлар — 5152 та.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 100 та хонадонга нечта енгил автомобиль тўғри келиши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистонда 2020 йилнинг январь–декабрь ойларида 100 та хонадонга 49 та енгил автомобиль тўғри келиши маълум қилинган. Бу кўрсаткич 2010 йилда 21 та, 2015 йилда 42 та енгил автомашина тўғри келган.

Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
Жамият23:52 | 6.10.22
Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Жамият, Тошкент ш.23:13 | 6.10.22
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Жаҳон22:51 | 6.10.22
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
Жамият22:35 | 6.10.22
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Жаҳон22:04 | 6.10.22
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди
Жамият21:44 | 6.10.22
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди