Ўзбекистонда об-ҳаво қачондан совий бошлаши маълум қилинди

Ўзбекистонда 26 сентябрдан бошлаб кунлар аста-секин совий бошлайди. Бу ҳақда Telegram’даги «Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогнозлари, тадқиқотлар, маърузалар канали» маълум қилди.

Қайд этилишича, янги ҳафта бошида Қорақалпоғистоннинг Устюрт платоси ва кўплаб туманларида кундуз куни ҳаво ҳарорати максимуми 25 даражага кўтарилади.

«Ўзгидромет»га кўра, 26 сентябрь куни Қорақалпоғистонда ҳарорат бир кун олдинги кун ҳароратига нисбатан 10-12 даражага пасаяди. Чунки прогнозларда 25 сентябрь куни шимолда ҳарорат максимуми 37 даража иссиқ бўлиши кўрсатилган.

«Мазкур об-ҳаво прогнози Ўзбекистонга ҳафта бошидан шимоли-ғарбий совуқ ҳаво оқими кириб келаётганини англатади. Шимоли-ғарбий совуқ оқим ҳозирги мавсумда республикага ёғингарчилик олиб келмайди ҳисоб», дейилади хабарда.

Тоғлар, айрим тоғолди ҳамда шарқий вилоятларни (мазкур ҳудудларда ҳам кўп ёғин бўлмайди) ҳисобга олмаганда, республиканинг катта қисмида келаётган ҳафта ёғингарчиликсиз ўтиши мумкин.

«Совуқ ҳаво оқимини республикага кириб келиш босқичида жойларда кучли шамол ва чанг-тўзонлар кўтарилиши прогноз қилинмоқда», дея таъкидланади хабарда.

Аввалроқ Тошкент шаҳрида 22 сентябрь куни ҳаво бир оз булутли бўлиши, ёғингарчилик кутилмаслиги, шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсиши тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Жаҳон15:14 | 25.9.22
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Жаҳон13:14 | 25.9.22
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Тошкентда 143-сонли автобус йўналиши ўзгартиритилди
Жамият, Тошкент ш.12:24 | 25.9.22
Тошкентда 143-сонли автобус йўналиши ўзгартиритилди