Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ватандошларни огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ватандошларни яна бир бор хорижий давлатлар ҳудудида жиноий жавобгарлик белгиланган ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишдан огоҳлантирди. Бу борадаги мурожаат элчихона сайтига жойлаштирилган.

Фото: Moscow Live

Қайд этилишича, Ўзбекистон фуқаролиги тўғрисидаги қонунга мувофиқ, Ўзбекистон фуқароси бўлган шахс хорижий давлатнинг фуқаролигига тегишли деб эътироф этилмайди. Ўзбекистон Президентининг фармони эълон қилинган кундан бошлаб Ўзбекистон фуқаролиги бекор қилинади.

Шу муносабат билан, дипломатик ваколатхона Жиноят кодексининг 154-моддасига (ёлланиш) —  хорижий давлат ҳудудидаги қуролли тўқнашувларда ёки ҳарбий ҳаракатларда қонунга хилоф равишда қатнашиш жиноят ҳисобланиши, ушбу ҳаракатларни содир этганлик учун жавобгарлик 10 йилгача озодликдан маҳрум қилишни назарда тутишини эслатиб ўтади.

Элчихона Ўзбекистон Жиноят кодексининг юқоридаги моддасида назарда тутилган қонунга хилоф ҳаракатларни содир этгани тўғрисида холис маълумотлар мавжуд бўлган барча шахслар истисносиз жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида Ўзбекистон фуқароларини огоҳлантиради. «Элчихона юртдошларимизни даъватларга берилмаслик ва эҳтиёткор бўлишга чақиради», дейилади мурожаатда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон фуқароси Украинадаги урушга ёлланма аскар сифатида боргани айтилганди. Шунингдек, Россияда ўзбек диаспораси раҳбари ватандошларини Украинадаги урушга жалб қилаётгани хабар қилинганди. Ўз навбатида Бош прокуратура ҳам ўзбекистонликларнинг чет давлатлар ҳарбийлашган тузилмаларига ёлланиши жавобгарликка сабаб бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 26.9.22
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Жамият22:34 | 25.9.22
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Жамият21:24 | 25.9.22
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Жамият, Тошкент ш.20:19 | 25.9.22
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео