Павел Дуровдан Марказий Осиё мамлакатлари фуқароларига урушда қатнашмаслик ҳақида хабарлар жўнатиш сўралди

«СНГ Главное» канали Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуровга мурожаат қилиб, Марказий Осиё мамлакатлари фуқароларига огоҳлантирувчи билдиришномалар юборишни сўради.

Фото: Reuters

«Ҳурматли Павел Валерьевич! сизга Россиядаги сўнгги воқеалар муносабати билан мурожаат қилмоқдамиз. Яъни сафарбарлик билан боғлиқ вазият туфайли. Биласизки, Россияда Марказий Осиё мамлакатларидан келган меҳнат муҳожирларини ‘кўнгиллиларʼ сафига жалб қилиш учун фаол пропаганда ва уринишлар олиб борилмоқда. Уларнинг кўпчилиги маълумоти кам одамлар, уларни алдашмоқда, баъзиларни эса пул ёки фуқаролик бериш ҳақидаги ваъдалар билан ўз томонига оғдирмоқда. Яна шундай ҳолатлар ҳам бўляптики, уларнинг паспортлари олиб қўйилиб, ўзлари тўп еми сифатида қизғин уруш бораётган нуқталарга юборилмоқда!» — дейилади мурожаатда.

Павел Дуровдан иккала томондан ҳам одамлар ҳаётларини сақлаб қолишда ёрдам сўралган. «Сизнинг жамоангиз пандемия чоғида хабарномалар жўнатиб, мамлакатлар билан аъло даражада ишлаганини биламиз», — дея Марказий Осиё мамлакатлари фуқароларига икки хил — ўзларининг она тилида ва рус тилида хабарномалар жўнатилишини ташкиллаштиришда ёрдам сўралган.

Эслатиб ўтамиз, 21 сентябрь куни Россия президенти Владимир Путин мамлакатда қисман ҳарбий сафарбарлик эълон қилганди. Шундан сўнг мудофаа вазири Сергей Шойгу сафарбарликка кимлар жалб қилиниши ҳақида маълумот бериб, уларнинг сони 300 мингга етишини билдирди. Сафарбарлик эълон қилинганидан сўнг Россия фонд бозори кескин қулади. Шунингдек, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларга мурожаат қилиб, уларни оммавий намойишларда иштирок этмасликка чақирди.

Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди